Шифобахш олма.
Хотин шу онанг сени менга алдаб топширганидай мана шу олманиям алдаб берган экан. Ҳар йили устини эшакни қўтиридай доғ босиб кетади.
Бекмурод ака ёнбошлаб қалпоғини ирғитиб юборди. Икки марта қайта-қайта олмага қараб қўйди. Чуқур уф тортди. Ўзичи шу олмани ҳеч қанақа Саратовми, Архангелскми ўша томонданам олиб келмаган шекилли Пардаали лофчи буванг Ҳаммаларингни алдаб бир бало жарлардан топиб келганга ўхшайди. Энди бу олмани бу йил ҳам сота олмаймиз.
Ўзим сотиб келаман Шартта гапни ўртасидан кесди Руқия хола сиз бундан олдин ҳам бир ишни бажаролмагансиз бундан кейин ҳам бажара олмайсиз. Мени уруғимга айбни тўнкаб ўтирасиз. Эплаганчи эплаган кампирни қиз қилиб эрга берганакан.
Э ҳали биз бир ишни эплолмайдиган бўлиб қолдикми? Манов олтита боланиям энангникидан эргаштириб келмагандирсиз бойни қизи?
Шуни иш деб ўтирибсизми? Эпласангиз мана шу олмани сотардингиз. Мени тепамда луқма отмасдан.
Бу олмангни сотмайманам.
Ўзим сотаман. Пулига тилла занжир оламан. Ана ўшанда оғзингизни очиб қоласиз.
Менам шуни сотсанг менга ёшроқ хотин обер деганим йўқ масалан.
Ҳали бу олмангни биров тўрт сўмга оладими йўқми билмайсан яна менга ултиматим қўясан.
Руқия хола ўрнидан туриб этагини бир силкиб кетиб қолди. Бекмурод ака ҳар доимги одатини такрорлади, ёғлиққина қилиб сўкиб қўйди.
Бироздан сўнг Эргаш шилқим кириб келди. Ўлгудай шилқим ва гапи кўп одам. Бекмурод ака қайноғаси бўлса ҳам бу болани ёқтирмасди.
Ҳа поччагинам, бу роса қовоғингиздан қиш қаттиқ келадиганга ўхшаб турибсиз. Носқовоғингизни йўқотиб бодомқовоғингизни топиб олдизми?
Эркакка ўхшаб гапир. Нима гап дангалини айтавер?
Олмангизга харидормиз.
Эргаш дегич бирни учга пуллаган бола. Бозор кўрган. Поччасини икки дақиқада алдади қўйди. Почча нарвон топиб олма шохига осила кетди. Ўзи эса яшикчига телефон қилди. Бироздан сўнг элликта яшик билан бир қоп юмшоқ, оппоқ бирбало келди. Эргаш шилқим бир четда ўтириб олмаларни юзини артиб, ҳалигини битта-битта кийгиза бошлади.
Почча олмаларингизга келин кўйлак кийгизамизда. Бу олмаларингизни бир Россияга экспорт қилиб юбормасамми ҳали.
Оғзига носини отиб, тупура-тупура гапира кетди. Эллик яшик олма терилса поччасига пулни бели синмаганларини топширадиган, ўзи эса сотгани эвазига бир икки сўм кўнгилдан суғириб олдиган бўлди.
Бироздан сўнг бозорқўм келиб қолди. Эргаш шилқим ўрнидан турасолиб чўнтагига қўл юборди. Бир почка бели синмаганни олиб бозорқўмни қўлига тутқазиб кўришди.
Тўйлар муборак бўлсин ака. Эшитишимизча кичкинангизни суннат тўй қипсиз, биз бехабар.
Унгаям икки йил бўлди. Э ака, биз тўянани шундай кечиксаям виждонимиз қийналиб ушлаб юрамиз.
Расмиятчилик узоққа чўзилмади. Гапнинг дангалига кўчди мавзу. Бозорқўм олмаларнинг алламбало нави эканлигига қоғоз ёзиб берадиган бўлди. Текширув ҳужжатларига бир гала витаминлар рўйҳати қўшиладиган, хуллас, олманинг мақтови шу ернинг ўзида тарқалиб кетди. Эртасига мана шу олма сотилмагунча бошқа бирор яшик олма бозор растасига чиқарилмади. Бозорқўм тўянани ҳалоллади.
Шундай қилиб, Руқия хола айтганини қилди. Битта тилло занжирни ярқиратиб эрининг кўзини олайтириб у ёқдан бу ёққа ўтди.
Менга десачи, баргиниям табибларга сот, хўпми?
Қалпоғини олиб ирғитворди Бекмурод ака.
Рост айтдингиз, мен Эргаш билан гаплашиб кўрайчи, табиблардан таниши йўқмикан.
Бекмурод ака эмаклаб бориб, қалпоғини қайта кийди.
Эшикдан яна Эргаш шилқим кириб келди.
Ээээ поччагинам, бу дейман сизни яна уринтириб қўядиганга ўхшайман. Бу биз берган олманинг барги асаб тизимига кони фойда чиқиб қолдику. Абдулла ошнам билан гаплашдим. Чой қилиб сотадиган бўляпмиз. Туринг ўрнингиздан, дарахтни баргини теринг.
Бекмурод ака чўк тушиб ўтириб олди.
Олдиндан келишиб олайлик, пулни ярмини ўзимга берасан.
Эргаш шилқим поччасининг қулоғига шипшиди.
Поччагинам опамни чақирайми ё ўзингиздан билиб ишга киришасизми?
Ҳоҳолаб кулиб юборди.
Бекмурод ака ўрнидан туриб пичирлаб сўкина кетди.
Бозор кўрган хотин олма дейишганди. Бу туришда ўлсам, ўлигимни кўммасдан калбасазаводга топширмаса гўргайди.