МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
17-ҚИСМ. Давоми.
Чўнтагимдан бир юмалоқ туз олиб, қўйларға кўлимни кўтариб чақирдим. Қўйлар ҳаммаси менинг атрафомни ўраб олди. Директор қўйларни думбасини текшириб кўрди, қўйлар ҳаммаси семиз, қўзилар ҳам соғлом. «Қўйингиз нечта?» деди. Ман айтдим: «Менга топширган вақтда 500 эди. Ҳозир 700га борди». Ён дафтариға ёзиб олди ва айтди:«Ман сизни чақиртираман, борасиз». Шу вақтдан 15 кун ўтгандан сўнг бригадамиз келиб айтди: «Сени заводга чақиртираяпти». Бизни бу турган жойимиздан шаҳар 40 километр келиб, отдел кадрға учрадим. Ул менга айтдики: «Кечқурун клубда мажлис бўлади, шу мажлисға кирасан». Кечқурун клубға кирдим. Мажлисға ҳамма йиғилди. Қарасам юқори саҳнада заводнинг катталари ўтирубтилар, полковникни ҳам шуларнинг ичида кўрдим. Заводда яхши ишлаганларни номи билан чақирди. Шул қаторда мени ҳам чақирди, бордим, саҳнага чиқди. Полковник мажлис аҳлига айтди: «Бу одамға қаранглар, ўзи ўзбек экан. Армиядан қайтиб бизни ихтиёримизда эди. Биз муни заводнинг қўйларини боқишга қўйдик. Қўйларни яхши тарбиялаган, ҳамма қўйлар семиз, соғлом, саккиз юзга кўпайган. Қўйларни чақирса, итоат қилиб олдиға югуриб келади. Мундақа чўпонни кўрганим йўқ эди. Мунга завод тарафидан мукофот бериш керак экан». Шу билан менга яхши палто, ёмғурда киядиган фош, 50 сўм пул билан раҳматнома мукофот берди. Ман айтдим, бу орада менга ойликни ҳам зиёд қилиб берди.
ДАВОМИ БОР...
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi