Сизни илиқ ва қуёшли дам олиш кунлари кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази 25-26 январда Республикамизда ҳукм сурадиган об-ҳаво ҳақидаги маълумотни бўлишди.
Марказнинг маълум қилишича, дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари Республикадан чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида бутун мамлакат бўйлаб қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Шанба куни кечаси ҳаво ҳарорати 2 дан 7 даражагача совуқ оралиғида сақланиб, кундузи 7-12 даражагача илиқ бўлади. Якшанба куни эса кечаси ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 9-14 даражагача илиқ бўлиши тахмин қилинган.
Шунингдек, айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Бундан ташқари, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжудлигича қолади.
Пойтахтимизда дам олиш кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, шамол 3-8 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Шунингдек, туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи эса 8-10 даражагача илиқ бўлади.
Якшанба куни кечаси ва эрталаб яна туман тушиши мумкин. Бу куннинг ҳарорати кечаси 0-2 даража илиқ бўлиб, кундузи эса 11-13 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Фуқаро ва ҳайдовчиларга туманли жойларда эҳтиёткор бўлиш, тоғли ҳудудларга эса сафарни режалаштиришда алоҳида эътибор бериш тавсия этилади.