#Пресс_тур
Маҳаллалар ҳоким ёрдамчиларининг тўртта туман тажрибасини татбиқ этишга доир пресс-тур ташкил этилдиМаҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва соҳага фуқароларни жалб этиш бўйича драйверларни ишга солиш бўйича барча ҳоким ёрдамчиларига масъулиятли вазифлар юклатилган. Драйверни ишга солиш орқали аҳолининнг даромадини ошириш ва ҳудудда камбағалликни қисқартириш асосий мақсад қилиб олинган.
Бугун туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан “Туман миқёсидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Уйчи, Зарбдор, Сайҳунобод ва Ғиждувон тажрибалари асосида амалга оширилган ишлар”га доир пресс-тур ташкил этилди ва пресс-тур давомида асосан бир маҳалла – Ленбур маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди.
Пресс-турда иштирок этган маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогер ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари Ленбур маҳалласида ташкил этилган лойиҳаларни кўздан кечиришди ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди.
Тадбир жараёнида маҳалладаги тадбиркорлар томонидан ташкил этилган қўзиқорин етиштириш тажрибаси ўрганилди. Маҳаллада, пресс-тур иштирокчилари шунингдек, чорва моллари парвариши, иссиқхона ташкил этиш, анор етиштириш, беданачиликни ривожлантиришга доир амалга оширилаётган ишларга ҳам гувоҳ бўлишди. Мазкур тадбирга доир материаллар оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва даврий нашрларда эълон қилинади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram