Солиҳалар суҳбати.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Мурожат учун: @muqaddam_otinoyi
Кун давомида 👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#мулоҳаза

Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка тилка булиб унга айланди. Ун устидан қайноқ сув қуйдилар, хамир қордилар, чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғрик, нина билан тешиб ташагандек чакич урдилар.

Бўлди, бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…..

Нон бўлиб пишдию, дастурхон тўрига келди.

Биргина буғдой босиб ўтган йўллари...

Инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...

Ҳар бир кечинма, машаққатнинг ажри бор, Аллоҳдан умидингизни узманг диндошим.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
https://t.me/solihalar_suxbati


#эслатма

Бугунги тафсир ва қироат рукни бўйича жонли эфирда

"Нисо" сураси

6-пора

102-саҳифа

148-154-оятлар ўқилади.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай одамни хароба уйга ўхшатганлар?
Опрос
  •   Ичида Қуръондан бирор нарса бўлмаган инсонни
  •   Намозни тарк этган инсонни
  •   Зикр саловат қилмаган инсонни
243 голосов


Набий алайҳиссалом Қуръон ўқимайдиган мунофиқни нимага ўхшатганлар?
Опрос
  •   Райхон
  •   Ханзала
  •   Утружжа
240 голосов


Хадисга биноан энг афзал садақа қайси?
Опрос
  •   Аҳли аёлига қилингани
  •   Илм талаби йўлидаги талабага қилингани
  •   Аллоҳ ризоси учун биродарига қилингани
250 голосов


Бутун вужуди билан берилиб, хамма нарсани унутиб, Аллоҳ таолога қурбат хосил қилиб туриб унга ёлвориш нима дейилади?
Опрос
  •   Тақво
  •   Зикр
  •   Дуо
248 голосов


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Рамазон ойининг яна бир тонги, яна бир саҳари, яна бир куни муборак!
Ушбу ойни тоат ва ибодатлар билан, одамларга яхшилик қилиш билан, бировнинг кўнглини олиш билан безаган ҳар бир кишига Оллоҳни раҳмати ёғилсин. Йўлингиз ойдин, кўнглингиз нурли бўлсин! Эзгу ниятлар ҳамиша ҳар биримизга йўлдош бўлсин, қадрдонларим! Бугунги кун ҳаёт китобингизни ЭНГ гўзал саҳифаси бўлиб безасин!

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_кеч

Энг чиройли амал - кечиришдир. Энг яхши ҳимоя - табассумдир. Энг зўр куч - ишончдир. Энг яхши совға - муҳаббатдир...

Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг. Энг яхши жазо бутунлай унутишдир...

Тунингиз хотиржамликда ўтсин Қадрдоним!

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

2k 0 39 2 34

#қисқа_сатрлар

Товонларингизни ӯпган тупроқнинг чангига арзирмиканман ОНА.

Арзирмикин умр бӯйи қилган хизматларим -  бир кечалик аллангизни оқламоқ учун ОНА.

Сиздан хали ўрганадиганларим кўп эканини энди англаб етяпман ОНА.

Бугун бошимни силаган қадоқ қўлларингизга мухтожман ОНА.

Ҳар тонгда ҳаққимга қиладиганингиз самимий, беғубор, беминнат дуоларингизни соғиндим ОНА.

Охиратингиз обод бўлсин ОНАЖОНИМ.......



Бизни кузатишда давом этинг.
Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


#тавсия

Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолдилар. Шу онда унга ўгирилиб:
– Эй бола! Ҳаққимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – дедилар. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири гўдакдан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан дуо қилишини сўраяпман, чунки у балоғат ёшига етмаган. Ҳали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, – деб жавоб қилдилар.

Болажонларга дуо қилишни ўргатинг, уларнинг дуоси мустажобдир!

Яқинларингизга ҳам улашинг.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


#фиқҳий_масалалар



Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар.


Баъзи вақтлар бор, у вақтларда фарз, вожиб, нафл, умуман ҳеч қандай намоз ўқилмайди.
Баъзи вақтлар бор, у вақтларда фақат нафл намоз ўқилмайди.

Ҳеч қайси намоз ўқилмайдиган вақтлар.


Куннинг уч вақти бор, бу вақпарда фарз, нафл ва жаноза намози ўқилмайди, тиловат
саждаси қилинмайди:
1. Куёш чиқаётганида (ўртача 15 дақиқа ўтгунига қадар).
2. Куеш тик пайтида. Ҳар нарсанинг сояси энг калта бўлган вақт.
3. Қуёш ботаёттанида. Оқшом арафаси қуёш сарғайиб, кўзни олмайдиган ҳолга келганида.
Фақат ўша куннинг ўқилмаган аср намозини бу вақтда кароҳатла ўқиса бўлади.

Нафл ва шунга ўхшаш намозларнинг ўқилиши макруҳ бўлган вақтлар.

1. Бомдод намозининг вақти киргач, бомдод намозининг суннатидан бошқа нафл намоз
ўқилмайди.
2. Бомдод намозини ўқигандан сўнг қуёш чиқиб бўлгунга қадар.
3. Аср намози ўқилгандан сўнг.
4. Шом намозининг фарзидан олдин.
5. Уйида бўлса ҳам, ҳайит намозидан аввал.
6. Ҳайит намозидан сўнг масжидда нафл намоз ўқиш макрухдир. Уйда ўқиш мумкин.
7. Ҳаж вақтида Арафот ва Муздалифада бирлаштириб ўқиладиган намозлар орасида, пешин
ва шом намозларининг суннатлари ҳам дохил ҳеч бир нафл намоз ўқилмайди.
8. Фарз учун вақт жуда тиғиз қолганида.
9. Жума куни хатиб хутбага чиққан пайтда.
10. Таҳорати ушалишни қистаб турганида.
11. Дастурхонга севимли таом келтирилса-ю қалб унга машғул ҳолда бўлса, хаёлни
қочирадиган вазият вужудга келса.
12. Жума куни намоз учун қомат келтирилаётганида, қуёш тутилиш ва ёмғир исташ хутбаси
ўқилаётганда.

Аёлнинг имомлиги жоизми?


Аёлнинг эркакларга имомлик қилиши асло жоиз эмас. Аёлнинг аёлга имомлик қилиши
кароҳатла жоиз. Бу ҳолда имом бўлган аёл жамоат бўлган аёллар билан бир сафда туради,
олдинга чиқиши макруҳ.
Ҳазрати Ойиша ва Умму Салама (р.а.) аёлларга имомлик қилиб улар билан бир сафда
турардилар.
Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқисалар,
азон ва қомат айтмайдилар. Айтсалар, макруҳдир. Гуноҳкор бўладилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг. Каналга обуна бўлинг.⤵️⤵️⤵️
https://t.me/solihalar_suxbati


Азиз диндошим, хозир 10 ёшли Мавлудахон исмли қизимиз касалхонанинг реанимация бўлимида дуоларингизга мухтож эканлар.

Аллоҳдан шифо сўраб ғойибона дуо қилиб қўйинглар.

1.9k 0 1 103 10

#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 11- март 2025 йил.
Хижрий 11- рамазон 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

✅ Бомдод
азон 05:15 такбир 05:50

ℹ️ Қуёш чиқиши 06:33

ℹ️ Туш (қиём) 12:28

✅ Пешин такбир 12:40

✅ Аср такбир 16:40

✅ Шом такбир 18:20

✅ Ҳуфтон такбир 20:00


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


Саҳобаи киромлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор нима ёқмаганини қаердан билиб олганлар?
Опрос
  •   Танбех беришларидан
  •   Муомалаларида
  •   Муборак юзларидаги ўзгаришдан
233 голосов


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хиёнатнинг энг каттаси деб нимани айтганлар?
Опрос
  •   Бир биродаринг сенга ишониб турса-ю, унга ёлғон гапиришингдир
  •   Бир дўстингни ташлаб бошқаси билан дўст тутунишингдир
  •   Бир биродарингни сўзларини бошқа инсонга етказишингдир
238 голосов


Пайғамбарлар отаси сифатига эга бўлган пайғамбарни топинг?
Опрос
  •   Одам алайҳиссалом
  •   Нух алайҳиссалом
  •   Иброхим алайҳиссалом
245 голосов


Тилларида бир оз дудуқлик бўлган пайғамбар ким?
Опрос
  •   Яхё алайҳиссалом
  •   Мусо алайҳиссалом
  •   Исо алайҳиссалом
246 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалбларга илҳом бергувчи, умидлар уйғотувчи, гўзал ибодатларга тўла тонгингиз муборак бўлсин!

Муборак рамазон ойида хонадонингизга ёғилаётган Аллоҳнинг роҳмати, келгуси рамазонга қадар бардавом бўлсин.

Ҳаёт бу ҳикмат.
Биз эса йўловчилармиз. Йўлимиз хамиша ойдин ва равон бўлсин диндошим.....

Бизни кузатишда давом этинг. Канал манзили
https://t.me/solihalar_suxbati


#хайрли_тун

"Бир кун кайтади
" деб эмас , ҳамиша Аллоҳ розилиги учун яхшилик қилайлик Ин Шаа Аллоҳ...

Инсонларни энг бахтли онлари - бировларга яхшилик қилган
дамларидир..

Аллох хамиша барчамизни яхшилик қилувчилардан қилсин, тунингиз осуда ўтсин қадрдон.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


🎲 “10-март. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · ⏱ 1 daqiqa

Показано 20 последних публикаций.