⚜️SUG'DIYONA ⚜️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


TELEGRAMDAGI 1-RAQAMLI AYOLLAR KANALI❤️
Reklama va kanal haqidagi savollar bo'yicha 👇🏻👇🏻
Admin - @sogdianaadmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Amira Rashidova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу шеър мени ўзгартирган! Нега мен кўп саёҳат қиламан? Нега мен саёҳат қилиш завқи билан яшайман? Сабаби шунда… Бир кун келиб Илоҳ қаршисида турганда, “РАҲМАТ РОББИМ ГЎЗАЛ ОЛАМИНГ УЧУН! ДУНЁИНГДА РИЗҚИМНИ ҚЎШИБ БЕРГАНИНГ УЧУН” дейишни истайман.

Ер юзида сайр қилингиз…” Анъом сураси 11-оят

“Сизга осмондаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни - Ҳаммасини ўз томонидан бўйсундириб қўйди…” Жосия сураси 13-оят

“Ер юзида сайр этиб юринглар ва маҳлуқотларни У зот аввал бошдан қандай яратганига назар солинглар…” Анкабут сураси, 20-оят


Шеър муаллифи - Екатерина Ван
Таржимаси - Юлдуз Хайдарзода.

Шеър ёқдими? Қайси жумласини эслаб қолдингиз? ❤️

362 0 32 2 31

Ozish oson emas! 💪
Menga chidasangiz, qo'shiling.
14 kunda 5 kg natija oberaman, qattiq nazorat qilib, natija ko'rsataman! 🎯
Haqiqiy natija xohlasangiz, kanalimga qoʻshiling

Stop Semizlik Akademiyasi
Litsenziya N°043622‌‌


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТЕЗКОР #ҚИШ_ҚАЙТДИ

❄️ТОШКЕНТДА ҚОР ЁҒИШНИ БОШЛАДИ

Айни вақтларда Тошкентда қор авжида.
Ҳаво ҳарорати ҳам -13°гача тушиб кетиши айтилганди. ТАЙЁР ТУРАМИЗ )

Дўстлар билан тоққа чиқадиган ҳаво бўлади экан.


ОНАМ

Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!"
Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак...
Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар.
—Ўғлим, бугун совчиликка бораман.
Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар
—Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз.
—Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми?
—Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман.
Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар
—Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар
—Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар.
Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик.
Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар
Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар.
Дадамнинг
—Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин!
Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар.
Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар.
—Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар.
Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман!
Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади.
Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар...
Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам
—Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар.
Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди...
Ҳикоям чўзилиб кетди-а?
Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди...
Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир...

Феруз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёрингиздан ширин сўзингизни аяманг❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨Бугунги кун ҳам нихояланиб, умр эса ўтиб борар экан, ҳаёт йўлингизда учраган ҳар бир инсондан миннатдор бўлиб қўйинг. Кимгадир яхши наъмуна учун, кимгадир савоб учун, кимгадир сабоқ учун...
Ҳайрли тун Қадрдон!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍋Лимон шарбати истеъмол қилишимизга 10 та сабаб.

Лимоннинг фойдаси ҳақида видео орқали билиб олинг

Видеони яқинларга юбориб қўямиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️Энг оғир дамлар сизни қаршиласа, тўсатдан, сиз кутмаган ва ўйламаган томондан ёрдам келади... Бу — қачонлардир, кимгадир нажот бўлиб, сўнг яхшилигингизни унутганингиз, Аллоҳ эса унутмагани бўлади...

Ассалому алайкум ҚАДРДОНИМ😘


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😘Гарчи ҳамма сен юраётган йўлдан тескари йўлда бўлса ҳам тараддудланма...
Ёлғиз ўзинг қолсанг ҳам йўлингда давом этавер. Бошқаларни рози қилиш учун ўзингга қарши бориб яшашдан ёлғизлик яхши!

Ассалому алайкум ҚАДРДОНИМ.


Репост из: Amira Rashidova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ана энди, Каабатуллох, Макка ва Саудия Арабистон хақида айрим фойдали фактлар айтиб бераман.

🕋Каабанинг географик жойлашуви хақида факт:
🌍Илмий тадқиқотларга кўра, Кааба Ер юзидаги қуруқликнинг "олтин кесими" (Золотое сечение) нуқтасида жойлашган. "Олтин кесим" бу табиатда ва санъатда учрайдиган математик пропорция бўлиб, у мувозанат ва гўзаллик рамзи хисобланади.
🔎Агар Маккадан Ернинг шимолий ва жанубий қутбларига, хамда шарқ ва ғарб қирраларигача бўлган масофаларни ўлчасак, бу масофалар 1,618 пропорциясига мос келади, яъни "олтин кесим"ча тўғри келади.
•Кааба - ер шарининг марказидаги мувозанат нуқтасида жойлашган!
Ва бу, бу ерни табиий гармония ва қувват маркази деб хисоблашга асос бўлади.


Репост из: Amira Rashidova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илмий нуқтаи назардан қараганда, соат милларига қарши айланиш:
•Энергетик майдонни кучайтиради.
•Гравитацион мувозанатни яратади.
•Табиат ритмлари билан энергетик уйғунлашув пайдо
қилади.

Ердаги ва оламдаги гравитацион майдонлар табиий равишда
соат милларига қарши ҳаракатни қўллаб-қувватлайди.


Репост из: Amira Rashidova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кааба атрофида одамлар соат милларига қарши харакат қилишади, бунинг илмий назариядан қандай тахминлари бор, дея қизикдим.
•Космосда сайёралар қуёш атрофида шундай
айланади.
•Ой ер атрофида худди шундай харакатланади.
•Ер ўз ўқи атрофида соат милларига қарши
айланади.
•Инсон танасидаги қон айланиши шундай амалга ошади.
•Электронлар атом ядроси атрофида соат милларига қарши айланади.


Билармидингиз?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём, ҳаж-ул масокин яна бир Жума кунига етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин азизлар! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хаётдан нолима, озроқ сабр қил,
Йиғлама кўз ёшинг оқмасин бекор.
Бошингга тушганин сабоқ, синов бил,
Ишон дўстим сабрни мукофоти бор!

Жума айёмингиз муборак бўлсин.❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​🌙Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿Тошкент 2200 йилликдан ортиқ тарихга эга шаҳар, асрлар давомида ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди ва бугунги кунда жуда гўзал пойтахт шаҳарга айланди...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉Бир кун, эрталаб уйғонганингизда, тўсатдан ҳамма нарса ўтмишда қолганини тушунасиз. Фарқи йўқ, яхши ёки ёмон - ҳаммаси ўз аҳамиятини йўқотади. Сизга фақат ўзингиз қоласиз. Янги кун. Янги ҳаёт. Тоза вароқ. Энди барчасини қандай рангларга бўяш ўзингизга боғлиқ...

Ассалому алейкум Қадрдон. Янги кун муборак!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Премьера
Қамалган келин-3


#Диққат

‼️Ўзбекистонда 1-январдан кучга кирган айрим  ўзгаришлар

🔹Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;
🔹давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади;
🔹камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
🔹цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;
🔹тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;
🔹умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди;
🔹туман (шаҳар)лар ҳокимликларига янги ваколатлар берилди;
🔹букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ражаб_ойи

Бугундан кириб келган муқаддас Ражаб ойи барчага муборак бўлсин!


Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари каналидан.

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  бугун 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Бу Ражаб ойи урушишлик ҳаром қилинган ойлардан биридир.

Ражаб ойини ғафлатда ўтказиб юборманг!!

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

Показано 20 последних публикаций.