Sof.uz | Соф хабарлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар
Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot
Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


💰АҚШда сайловолди кампанияларига 3,5 миллиард доллар сарфланди — FT

Financial Times нашрига кўра, Харрис 2,3 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплаб, 1,9 миллиард доллар сарфлаган бўлса, Трамп 1,8 миллиард доллар тўплаб, 1,6 миллиард доллар сарфлаган. Бюджетнинг ярмидан кўпроғи рекламага сарфланган, кейинги асосий қисми эса маъмурий харажатларга кетган: Харрис — 250 миллион доллар, Трамп — 200 миллион доллар.

FT шунингдек, республикачилар номзоди барча маблағларнинг 14 фоизи (100 миллион доллардан ортиқ) суд харажатларини қоплаш учун сарфлаганини аниқлади.

Open Secrets номли нодавлат ташкилотнинг ҳисоб-китобига кўра, 2024 йилда президент, сенатор ва конгрессменлар сайлови кампанияларига жами 15,9 миллиард доллар сарфланган, 2020 йилда эса бу сумма 15,1 миллиард долларни ташкил этган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


"Моторола" акциялари тушиб кетди

Бу Исроилнинг компаниянинг минглаб пейжерларидан фойдаланган ҳолда Ливан ва "Ҳизбуллоҳ"га ҳужум қилганидан кейин содир бўлди.

Моторолла пейжерининг портлаши оқибатида юзлаб ливанликлар яраланди, ўнга яқин киши ҳалок бўлди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Хитой пенсия ёшини бир неча йилга оширади

Қонунчиликда белгиланган пенсия ёши эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун эса 50 ёшдан 55 ёшга, завод ишчилари учун 55 ёшдан 58 ёшга, давлат хизматчилари учун эса 55 ёшдан 58 ёшгача кўтарилади.

Таъкидланганидек, ушбу чора "Хитойнинг демографик ривожланишидаги янги вазиятга мослашишни" таъминлашга қаратилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


🏊‍♂️💰Сузиш федерациясида миллионлар "сузиб кетгани" аниқланди

Бош прокуратура хабарига кўра, Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган.

Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Apple 13 миллиард евро солиқ имтиёзлари учун даъвода ютқазди

Иш Ирландияда 2014 йилдан бери кўриб чиқилмоқда. Еврокомиссия маълумотларига кўра, Apple 20 йил давомида мамлакат солиқ имтиёзларидан ноқонуний фойдаланган – хусусан, даромаддан 0,005% ставкада корпоратив солиқ тўлаган. Энди Европа Иттифоқи суди ниҳоят Европа комиссиясининг қарорини тасдиқлади, деб ёзади Euronews..

Apple суд қароридан норози эканини билдирди. "Европа Комиссияси қоидаларни эски саналарга қараб ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда ва халқаро солиқ қонунчилиги талаб қилганидек, бизнинг даромадимиз аллақачон АҚШда солиққа тортилганлигини эътиборсиз қолдирмоқда", дея компания баёнотидан иқтибос келтиради Reuters.

Кеча Apple янги қурилмалар - 16-авлод iPhone, шунингдек, янги смарт-соатлар ва қулоқчинларни намойиш қилди. ОАВ ёзишича суд қарори туфайли компания сешанба кунлари тақдимотлар ўтказиш анъанасидан атайлаб воз кечган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Тошкентдан Фукуок оролларига тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилмоқда

👉Батафсил

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


🌙🏦Нафақат микромолия ташкилотлари, балки банклар ҳам ислом молияси билан ишлаши мумкин бўлади

Президент матбуот котибининг ёзишича, ўтказилган сўровда тадбиркорларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.

"Ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

Бу – янги молиявий хизматлар тақдим этилиши, кўп инвесторлар кириб келиши ва 5 миллиард долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради", дейилади хабарда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


💰Микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади

Бу ҳақида Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти маълум қилинди.

Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.

Масалан, 100 миллион сўмгача микрокредит бор-йўғи 9 фоиз тадбиркорларнинг эҳтиёжи учун етарли эканлиги маълум бўлди. Шу боис, микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади. Бунда кредитнинг 100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмайди.

Бу мақсадга бир йилда 10 триллион сўм берилади.

Энди Тадбиркорлик компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда ташкил қилинади. Компания ва унинг филиаллари ҳудудларда салоҳияти бор тадбиркорларни аниқлайди.

Компания кафилликлари яхши кредит тарихи ва юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга берилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


АҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлардан руҳланган Америка компаниялари Ўзбекистон бозорига фаол қизиқиш билдирмоқда, ўз маҳсулотларини сотиш ва мамлакатга сармоя киритиш имкониятларини изламоқда.

Қўшма Штатлар Марказий Осиёда ва минтақа давлатлари ўртасида савдо, тадбиркорлик, электрон тижорат ва хусусий сектор рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


🛫Мустақиллик байрами муносабати билан Uzbekistan Airways 31 августдан 3 сентябргача барча маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30% чегирма тақдим этади.

Чегирмали авиачипталарни 6-августдан 3-сентябргача booking.uzairways.com сайти, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🥇Диёра Келдиёрова олимпиада чемпиони!

-52 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик Диёра Келдиёровага Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига илк олтин медални тухфа қилди.

Эслатиб ўтамиз, олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндорлари қуйидаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

🥇олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Ўзбекистонда валюта курслари бир ҳафта ичида қандай ўзгарди?

Бир кун аввал Ўзбекистон Марказий банки оммабоп хорижий валюталарнинг 29 июль ҳолатига кўра курслари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Биз ўткан ҳафтадаги валюта курсларини ҳозиргиси билан солиштирдик.

Энг катта пасайиш евро ва фунт стерлинги қайд этилганини кўриш мумкин.

Доллар:
2024 йил 22 июль – 12 610,04 сўм;
2024 йил 29 июль - 12 599,83 сўм.

Евро:
2024 йил 22 июль – 13 720,98 сўм;
2024 йил 29 июль - 13 675,86 сўм.

Фунт стерлинг:
2024 йил 22 июль – 16 275,78 сўм;
2024 йил 29 июль - 16 214,72 сўм.

Россия рубли:
2024 йил 22 июль – 143,28 сўм;
2024 йил 29 июль - 147,78 сўм.

Хитой юани:
2024 йил 22 июль – 1 734,82 сўм;
2024 йил 29 июль - 1 737,43 сўм.

Япон иени:
2024 йил 22 июль – 80,13 сўм;
2024 йил 29 июль - 81,71 сўм.

Қозоқ тенгеси:
2024 йил 22 июль – 26,43 сўм;
2024 йил 29 июль - 26,58 сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

Республикада номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўтарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.

Қайд этилишича, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 миллион сўм), Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 миллион сўм) кузатилди.

Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Бухоро шаҳри ва Шаржа Амирлиги ўртасида биродарлик битими имзоланди

Бирлашган Араб Амирликлари Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Делегация вакиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси, “Минораи Калон”, “Лаби-Ҳовуз” ва бошқа қатор тарихий мажмуалар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Бухоро шаҳри ва Шаржа Амирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум (биродарлик битими) имзоланди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

➖барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади

▫️6 январь – шанба кунидан 2 январьсешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрьдушанба кунига.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Бугундан "метан заправка"лар фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди

«Ҳудудгазтаъминот»нинг расмий хабарига кўра, айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани, шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида маълум қилди.

Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


АҚШ долларининг расмий курси пасайди

Марказий банк 30 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 297,88 сўм (-17,96);
1 Россия рубли — 138,27 сўм (-0,72);
1 Евро — 13 496,92 сўм (+7,07).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


⚡️Доллар расмий курси 12310 сўмдан ошди

Марказий банк 28 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари курси +13,88 сўмга ошиб, 12 310,04 сўм этиб белгиланди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


Иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда, яъни:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.


Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13 фоизни ташкил этди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb


“Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Показано 20 последних публикаций.