#Мақола #Ихтилоф #Тарбия
#Мавзу: ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич буғини хисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок булса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон булади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Чунки, ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир- бирларига меҳрибон бўладилар.
Оилада юксак маънавий муҳитни ташкил этиш жуда муҳим. Бунда оила аъзоларининг, айникса, эр ва хотиннинг ўзаро муроса- мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.
Абу Дардо р.а. аёлига шундай деган: “Ғазабим келганида мени рози қилишга урин, сенинг ғазабинг келганида мен сени рози қилишга уринай. Акс ҳолда бирга яшай олмаймиз”.
Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр- хотиннинг хар иккиси ҳам оиладаги ўз бурч ва вазифаларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир. Эр ўз ўрнини йўқотган, хотин эса, эрнинг мавесига даъвогарлик қилган оилаларда нафақат нотинчлик бўлади, балки, эл- юрт, маҳалла кўй орасида ҳам бундай оилаларнинг ҳурмати бўлмайди. Оилани бошқариш масъулиятини Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларнинг зиммасига юклаган,
Яна бир муҳим масала, бу- қурилган оилани бус- бутун сақлаб қолиш. Динимизда оила қуришга тарғиб этиш билан бирга, уни яхшилик билан тутишга буюрилган. Агар эр- хотин ўзаро келиша олмаган тақдирларида ислоҳ қилиш учун ҳар икки томондан хакамлар жалб этиш лозим бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган: “Агар улар ( эр- хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қурқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар ( эр- хотин) ислоҳни ҳоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир” Зеро, эр- хотиннинг орасини ислоҳ қилиш энг савобли амал саналади.
Аллоҳ таоло юртимтзни тинч, оиламизни фаровон, фарзандларимизни баркамол булмоқларини насибу рўзи айласин.
Наманган тумани "Мирхомид" масжид имом хатиби Отабаев Абдурахмон.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR