Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди.
-Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим...
Салим АЙЮБИЙ
©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


"Охирзамоннинг аломатларидан бири аёлларнинг юзларидан ҳаё йўқолади, одамларга тикилиб қарайди, тик гапира бошлайди, қарши мулоҳаза билдиради.

Эрларнинг ва иш боши(раҳбарлар)нинг қалбидан меҳр-шафқат ўчирилади, аёлларнинг юзларида ҳаё бўлмайди.

Эрлар ва бошлиқларнинг қалбларида меҳр бўлмайди. Бу охир замон аломатларидандир".

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Исроиллик асира ривояти:

* Ғазодаги аҳволни кўриб, яҳудийликни ташладим ва мусулмон бўлдим.
* Дастлаб роса қўрқдим. Чиройли муомалаларига, қўрқманглар, сизга ҳеч қандай хавф бўлмайди, деган гапларига ишонмадим.
* Кейинроқ бу гаплар самимий эканига ишонч ҳосил қилдим.
* Биз уларга ўта ёвузлик билан, улар эса бизга ўта олийжаноблик билан муомала қилишлари мени ўйлантириб қўйди.
* Аёлларнинг йиғлаб намоз ўқишлари, ёрдам сўраб Аллоҳга ёлворишларидан қаттиқ таъсирландим.
* Исломни ўрганмоқчи бўлдим. Қуръонни ўқидим.
* Мусулмон бўлмоқчи бўлганимни айтганимда улар бошида ишонишмади. Масхара қилмоқчи бўляпти, деб ўйлашди.
* Мусулмон бўлдим. Ичимга бир нур киргандек бўлди.


Таржимон Муқим Маҳмуд

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ассаламу алайкум ва раҳсатуллоҳи ва барокатуҳ.

Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ алайҳиссалом
مَنْ لَمْ يَشْكُرِ النَّاسَ لَمْ يَشْكُرِ اللَّهَ
деганлар.

Қисқа маъноси "Ким инсонларга шукрини(ташаккурини, миннатдорчилигини) изҳор қилмаса, у Аллоҳ Таолога шукрини адо қила олмайди" дейилган. Бугун шу таҳлитда миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман.

Табиий совунларимизни биринчи ишлаб чиқганимизда уни ҳеч ким ишлатиб кўрмаган бўлса ҳам, бирор тавсиф эшитмаган бўлса ҳам, ўша биринчи кунида эълон қилган кунимиздаёқ шу ижтимоий тармоқ саҳифамиздаги қадрлиларимиз "менга учта, менга бешта" қилиб, тугатиб қўйишган. Рости, мен уни энди қандай сотаман деб, ўйланиб ўлтиргандим. У– биродарчилик ҳаққи, ҳурмати, ёрдами эди, мен ҳайрон қолганман. У иш эсимдан чиқмайди. Ҳатто баъзи кишилар эсимда қолиб кетишган. Ҳаммаларига, эсимда борларига, йўқларига, ҳозирги муштарийларимизу, қўллаб, қувватлаб турган қадрлиларимизга юқоридаги ҳадиси шарифга биноан раҳматлар айтаман, хайрли дуолар қиламан.
Энди, буни нега ёздим? Чунки, бугун хайрли кун бўлди алҳамдулиллаҳ, Узум маркетда маҳсулотимиз сотувга чиқди, иншаАллоҳ сотиб олиш осонлашди. Барчамизга хайрли бўлсин...

Ўша ишингизни, қўллаб, қувватлашингизни давом этдириш учун

https://uzum.uz/uz/softibnatural

Га кирасиз, битта биттадан сотиб олаверасиз ва муҳим ишлардан бири, маҳсулотни қўлингизга олганингизда суратга олиб, узум иловасига юклаб, шарҳ қолдирасиз, айтганча, мақтаб ёзсангиз керак деган гумондаман)))

Битта биттадан олсангиз иншаАллоҳ кейин ўнта-ўнта дан олаверасиз, Рустамжон Домла мизга ўхшаб( у қори домламиз ҳам, бошқа яна акаларимиз борлар, номларини ёзмадим, ўзларига керак бўлмаса ҳам бир нечтадан олишади, ёрдамимиз тегсин деб )))...

Хуллас, дуоларингиз умидида, Узум маркетда

https://uzum.uz/product/1490323?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native

Қуйидаги қандай сотиб олиш видеосини қўшиб қўяман.


Шу одамга ҳавас қиламан. Хоҳлаганини гапиради, лекин, ҳеч ким "калланг жойидами?" демайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

844 0 24 18 34

Ожидания, рассрочка, выкуп, кредит нима деганларга:
Масалан шу Sof TIB совунни нақдга t.me/softib_maxsus дан олсангиз 20000 сўм тўлайсиз. Муддатли тўловга олсангиз бошида ярмини, яъни 10000 тўлайсиз, кейин ҳар ой яна ўн мингдан ўн тўрт ой тўлайсиз. Совун бир ойда тугайди, тўлови эса бир ярим йил давом этади)))))

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Қоил! Бир дона Sof TIB совуни 150000 сўм экан холос! Ҳайрон қолдим ва шуни сотишни уддалаганга ҳавас қилдим))).

Бор йўғи 150 минг...

Бизда 8 таси 150000))).

https://t.me/softib_maxsus


Унинг бошига тушган кичик кулфат буюк ҳикмат бўлди-ки, натижада дунё Бобурнигина эмас, Бобурийларни танишга, улар билан ҳисоблашишга мажбур бўлди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

765 0 12 3 14

Бир нотаниш "Кўп иш, воқеалар кўрган экансиз. Саволим бор эди. Одамнинг бошига бирор иш тушса, унга ким кор келади?" деди. "Ота, она, ака, ука, эр, хотин, бола, чақа, улардан бошқа ҳеч ким" дедим. "Ҳа, тўппа тўғри!" деди у одам. Бироз сукутдан кейин яна "Ота, она дедингиз, улар ўтиб кетгандан кейин-чи?" деди. "Хотин, бола, чақа, бошқа ҳеч ким" дедим. У одам жим қолди, кейин "тўппа тӯғри" деди. Шу билан бутун йўл давомида жим кетдик...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

856 0 13 5 23

Ҳикоя қилишларича, бир гуруҳ араблар овга чиқишди, уларнинг йўлида урғочи сиртлон(гиена) учраб қолди(араблар уни "Умми Омир" деб аташарди). Унинг изига тушишди. Сиртлон бир кўчманчи арабнинг уйига кириб олди. Араб уни иссиқдан ҳориган ва кучсизланганини кўрди, ҳамда, паноҳ сўраб келганини англади. Қиличини суғуриб, таъқиб қилиб келаётганларга чиқди ва:

— Нима қиляпсизлар? -деди.

Овчилар:

— Биз уни қувиб келаётгандик, ушламоқчимиз- дейишди.
Арабнинг бағрикенглиги тутиб кетиб:

— Энди у менинг ҳимоямда, то бу қилич қўлимда экан, унга бирортангиз тега олмайсиз! — деди ва уларни қайтариб юборди.

Араб сиртлоннинг очлигини кўриб, сигирини соғиб, унга ичирди. Сиртлон сутни ичди, қорнини тўйди, кучга тўлди ва саломатлигини тиклади.

Тун бўлди, бадавий араб қилган яхшилигидан мамнун бўлиб, уйқуга кетди. Тун ярим бўлганда бу ёввойи ўз хулқига биноан, арабга ташланди, қорнини ёриб, қонини ичди ва кетди.

Эртасига бадавийнинг амакиваччаси келиб қолди, қариндошининг ўлдирилганини кўрди. Бу ишни ваҳший ҳайвон қилганини тушуниб, унинг изидан тушди ва охир-оқибат топиб, уни ўлдирди...

Шу воқеа муносабати билан араблар орасида "Ким яхшиликни ўз аҳлига қилмаса,
У "Умми Омирни" паноҳига олган бадавийдек оқибат кўради" деган сўз мақолга айланди.

"У ҳимоясига олди, егулик берди, сигирларининг сутлари билан сийлади. Лекин сиртлон семиргач, тишларини қайраб, қорнини тўйғизганнинг устига ташланди, уни ёриб ташлади. Билиб қўйинг, ёмонга яхшилик қилганнинг оқибати мана шундай бўлади." дейишди...

Ҳикоя яҳудийларга ёрдам берган Фаластинликларни эслатади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY




Файсал ибн кавкаб исмли даҳрий ушбу суратни қўйди ва "Аллоҳни яратганига қарши бандани яратгани" деб, киноя қилди.

Маҳмуд Ҳасанот исмли киши

"Аллоҳ яхшироғини яратди. Чунки, Мерседес ҳеч бўлмаганда эшакдек ўзидан кўпайиб, бизга Файсални туғиб беролмайди" деди)))...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

865 0 10 3 38

Ёзувда:

– Ўлтирган ҳолатда, ўнг қўлда ичилади.
– Тасмия (бисмиллаҳ) айтилади.
– Учга бўлиб ичилади.
– Сўнг ҳамд айтилади.

дейилган. Ишлаб чиқаради, сотади, шунинг орасида ҳам одобга чақиради. Мусулмон одамнинг иши шу!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Рано абдуллаева ўлди.

У 1935-йил, 16 сентябрда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Компартия аъзоси. Отаси – НКВД офицери[1937 йил айнан хизмат қилган НКВД да қамоққа олинган].

Идеология-мафкура ишлари бўйича етакчи бўлган.
Атеистик сиёсатни амалга оширишда фаол иштирок этган.

Масжидларни ёптириш, диний арбобларни таъқиб қилиш ва диний урф-одатларни чеклашда ташаббускор бўлган.

Рўмол ўраган аёлларга босим ўтказиш ва рўмолларни мажбурий тарзда ечиш ҳолатлари кузатилган. Унинг иши авжига чиққан вақтида онамизнинг оналари айнан ўзлари гувоҳ бўлиб қолган ишларидан бири- Наманган чорсуси атрофида 10 га яқин комсомоллар кўчадаги ўткинчи аёлларнинг бошларидаги рўмолларни тортиб олиб, йиртган.

Зиёлилар ва дин арбоблари устидан таъқиблар ўтказилган.

Фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашув кучайган.

"Бу ишларнинг кўпчилиги Совет Иттифоқи сиёсатининг Ўзбекистондаги маҳаллий ижрочиси сифатида амалга оширилган бўлса-да, Абдуллаева шахсан ушбу сиёсатларнинг амалга оширилишини таъминловчи етакчи, ташвиқотчи, фидокор шахс бўлган.

1970–1980 йилларда Ўзбекистонда Раъно Абдуллаева мафкура бўйича раҳбарлик қилган даврда, ҳукуматнинг босими остида кўчаларда рўмол ўраган аёлларнинг рўмоллари йиртилган ёки уларга нисбатан маънавий таъқиблар амалга оширилган"(шу қисми chatGPT дан олинди).

Совет ҳукумати учун садоқатди хизмат қилган,
Амалларини ҳамроҳ қилсин...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ушбу сурат араб саҳифаларидан бирида эълон қилинди ва изоҳига "Шу дарахт қаерга экилганини биладиганлар борми? Топиб, уни суғуриб ташлаш керак! Токи, бу золим итнинг орқасидан кўчатнинг илдизи ҳам қолмасин!" деб ёзиб қўйилди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йиғлаб юбориладиган видео:

Уруш бошлангандан бери дадасини кўрмаган қизча "Сиз дадаммисиз?" деди ва ўзини отасининг қучоғига отиб, "бизга учоқлардан ўқ отишди" дея, чинқириб йиғлади...

Яшасин золимларга жаҳаннам!!!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Бир дона кичкина пашша жангсиз, лашкарсиз, "мен худоман" деган, минглаб аскари бор намруд деган катта подшони ўлдириб қўйганини эшитганмисиз? Агар у сизга узоқ эртакка ўхшаса, ҳозирча бирор урушсиз талофот кўриб турган яҳудийлар ва қўллаганларнинг ҳолини кўриб туринг...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


АЙТИШЛАРИЧА

Танишларимиздан бирларининг айтишларича...
Талаба жиянларимга ижарага уй гаплашиб бердим. Уй соҳиби ёзувчи-шоир бўлиб, шу топширадиган жойига келиб кечгача китоб ёзарди. У кишининг шарти, ижарачилар ҳамма хоналарни тозалашлари, таом пиширишлари, идиш-товоқларни ювиб қўйишлари, дўконга чиқиб келишлари, боринг-ки, шу уйдаги барча юмушларни қилишлари эди. Бу ишлар эвазига ижара пули олмаслиги ва озиқ-овқатга кетадиган ҳаражатни ҳам ўз ёнидан тўлашини айтди. Жиянларимга ижара тўламаслиги, ҳаражат қилмаслиги, ҳатто, озиқ-овқат ҳам бепул бўлиши жуда ёқиб кетди ва дарров рози бўлди...
Орадан олти ойлар ўтганда жиянларим олдимга келиб "биз у уйдан қочиб кетамиз" деди. "Нега?" дедим ҳайрон бўлиб. "Жонимизга тегди. Безор бўлдик. Ишимиздан ҳали у, ҳали бу деб камчилик топади. Ювган идишларимиз ёқмасдан бошқаттан ювдиради. Пиширган таомимиздан ҳам камчилик топади. Ҳоҳласа тузи пас, ҳоҳласа таги олибди деб қаттиқ тегади. Дўкондан олиб чиққан нарсаларимизни ҳам маъқул келмаса бошқасига алиштириб чиқишга мажбур қилади. Чой совиб қолди деб баҳона қилади. Уй тозалашни-ку, қўяверинг. Яна унинг устига, кийимларини ювдириб, дазмол ҳам қилдиради. Бирор марта раҳмат айтмайди. Унинг ўрнига урушаверади, урушаверади. Кўнгилни бехузур қилиб, сигарет ҳам чекади. Бу одам бошқа ёққа чиқиб кетишимизга ҳам қўймайди. Ҳуллас, безор бўлдик, қочиб кетамиз" деди...
Арзларини эшитиб бироз жим қолдим. Кейин айтдим-ки, "Қаранг-а, бу ишларингиз ҳар хонадондаги бор юмуш. Ҳар бир аёл шу ишларни эртадан кечгача ортиғи билан бажаради. На эри, на қайнонаси раҳмат айтади. Қайинсингиллари кун бермайди. Ишлари ҳеч қачон маъқул келмайди. Таомларидан камчилик топилади, гап эшитади. Дазмолида айб бўлади. Боласига қарайди, сув ташийди, сигир соғади, нон ёпади, кир ювади. Бу ишларининг эвазига ҳеч қачон тақдирланмайди, ташаккур эшитмайди. Эр ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, чекса ҳам, урса ҳам мажбур яшайди. Биласизми? Сизда бор имконият уларда йўқ, улар сиздай қочиб кетолмайди" дедим...
"Эркак киши уйидан чиқиб кетса, барибир қайтиб келишни ният қилади, гарчи дунёнинг нариги четига кетса ҳам. Туғилган уйни ташлаб кетиш, ундан бир умрга айрилиш нияти билан чиқиб кетиш осон дейсизми? Бу айрилиқ, бу жудолик, бу машаққат ҳар бир қиз, ҳар бир аёлнинг бошида бор...
Шунинг учун ҳам, сингилларингиз уйингизга келганда ҳуш кайфият билан кутиб олинг, кўнгилларини кўтаринг, чиройли меҳмон қилинг, аёлингизга ҳам буни тайинланг. Сизнинг уйингиз улар учун ёпиқ эшик эмас, зада бўлган қалбларининг ороми бўлсин. Сиз уларнинг кўнгилларини олинг. Бу энди сизга бир умрлик дарс бўлсин" дедим...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ота-она ўтгандан кейин қарилик аломатлари сезила бошлайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Показано 20 последних публикаций.