Фильтр публикаций


Канал муаллифининг каналчаси.

https://t.me/+MAl7U5OvcLpkNTMy

Манфаат ваъда қилмаймиз!


«Тутинган» ўғил

Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.

Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, «овора бўлманг», дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагига дам олмай, топиб борар, «бир чўқимгина» ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида «мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз», деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди…

Мансабим жиндай ўзгарган эди, «болам»ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан…

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Аёл эрида қуйидаги сифатлар бўлишини орзу қилади:

1. Аёлини тушунади;
2. Ҳис-туйғуларини қадрлайди;
3. Истакларига жиддий ёндашади;
4. Аёлининг оилавий ишларига бепарво бўлмайди;
5. Аёлининг таълим-тарбияси билан шуғулланади;
6. Фарзандларининг тарбиясига жонкуяр бўлади;
7. Ҳалол касб қилади;
8. Хушмуомалали, ширинсўз бўлади.


Канал манзил: АЁЛЛАР МАДРАСАСИ

Аёл-қизларимиз учун ажойиб канални тавсия қилмоқчимиз. Бу ерда фойдали постлар сиз учун албатта керак бўлади.

Албатта обуна бўлинг: https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

#реклама


Ҳеч бир нарса абадий эмас: қувват ҳам, соғлик хам ва, ҳатто, ҳайбат ҳам...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Репост из: Mirtolipoff. BLOG
онам мендан скриншотни қандай олишни сўради, мен кулдим, лекин кейин у менга пичоқ ва вилка билан овқатланишни ўргатганини эсладим.


Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради. Кампир донаси 500 сўмлигини айтди. Аёл "2500 сўмга олтита тухум берасизми”, салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.

Кекса кампир бир муддат дам тухумларга, дам аёлга қаради-да: "Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.

Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бўрилар ҳақида ҳақиқатлар:

1.
Бўри ўлимтик емайди;
2. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди;
3. Бўри вафодордир. Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир она ва бир отадан дунёга келадилар;
4. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам ҳолларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади;
5. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Биласиз унча мунча канал тавсия қилмайман! Яхши контентга эга канал!

@yuksalishvaqti


• Биласизми, кўр одам кўришни бошалаши билан биринчи навбатда нима қилади? Бутун умр унга ёрдам берган ҳассани ташлаб юборади.
• Бу ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати!
Одамларга фойда келтиришни тўхтатганингизда уларнинг ҳақиқий юзини кўрасиз.
• Баъзилар фақат керак бўлганингиздагина сизни қадрлашишади...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бир одамнинг икки хотини бўлган экан. У бутун умри давомида хотинларига адолатли бўлишга ҳаракат қилар экан. Шунинг учун, нимаики қилса, иккаласига тенг амалга оширар экан. Тақдир тақозоси билан иккала хотини ҳам бир кунда оламдан ўтиб қолибди.

Хотинларини қабрга олиб бормоқчи бўлиб турганида қайси эшикдан бирини аввал чиқариши кераклиги ҳақида ўйлаб қолибди ва бу борада ҳам адолат қилиши учун яна битта дарвоза қурдириб, иккаласини бир вақтнинг ўзида чиқарибди. Шу куни кечаси эса катта аёли тушига кириб:

– Иккинчингизни янги дарвозадан чиқариб, мени эскисидан чиқардингиз-а... – деган экан.

💬 Sizga Manfaatli


Аёллар ҳақида қисқача:

— Сени деб фамилиясини ўзгартиради
— Сени деб туғилган уйидан кетади
— Сен билан янги уй қуради
— Сенинг фарзандларингни туғиб вояга етказади
— Сени деб ота-онаси жигарлари ва яқинларини ташлаб, сени олдинга келади.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...

Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


БАХТ НИМА

Минг бўлакка бўлиб дунёни
Туғилгандан бахтни излаймиз.
Қўлларидан тутиб рўёни
Атрофда бахт, баъзан билмаймиз!

Бахтлар билан безатилган тахт,
Худойимга етса бас зоринг
Кимдир сени соғинса, шу — бахт,
Бахт — аслида дунёда боринг!

Кимларнидир севиб, соғиниб,
Интизор-ла уни кутганинг.
Бахт аслида томоғинг билан
Шу бир қултум сувни ютганинг!

Ҳамма ерда бахтларинг сочиқ
Бахорлардан гўзаллик йиққан,
Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ?
Осмонга боқ, кўкка ой чиққан!

Сенга яна нима етмайди?
Ҳаттоки, бахт — елиб, толмоқлик.
Ҳаммага ҳам насиб этмайди,
Тонгда туриб нафас олмоқлик!!!

(c) Эркин Воҳидов

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Кучли инсонларнинг хусусиятлари

Унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.
Назоратни ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.
Ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.
Бирдек бахтли ҳолатда қолади. Улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.
Таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш ҳаракатни пухта ўйлаб олишади.
Бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Улар кечаги кун билан яшамайди.
Қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайдилар.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


— Кичигидан бошла, лекин каттаси ҳақида орзу қил.
— Бир вақтда кўпгина ишлар билан шуғулланма.
— Бошида оддий, кўп бўлмаган ишлар билан шуғуллан.
— Босқичма-босқич қийинларига ўтиб бор.
— Доимо келажак ҳақида ўйла.

(с) Стив Жобс

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


1. Иш учун вақт топинг – бу муваффақият баҳоси.

2. Ўйлаш учун вақт топинг – бу куч манбайи.

3. Ўйин учун вақт топинг – бу ёшликнинг сири.

4. Ўқиш учун вақт топинг – бу билим пойдевори.

5. Аллоҳ учун вақт топинг – бу диёнат йўлидир.

6. Дўстлик учун вақт топинг – бу бахт манбайи.

7. Севги учун вақт топинг – бу ҳаётнинг муқаддас совғаси.

8. Орзу учун вақт топинг – шунда кўнгил юлдузларга етади.

9. Кулгу учун вақт топинг – бу ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам беради.

10. Гўзаллик учун вақт топинг – бу нарса ҳамма жойда мавжуд.

11. Соғлик учун вақт топинг – бу ҳаёт хазинаси.

12. Режалаштириш учун вақт топинг – бу олдинги 11 ишларни бажариш учун вақт топиш сиридир.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
- Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? - деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
- Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, - деб жавоб берган экан.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Жаннат аҳли жаннатга киргач у ерда дунёда яхшилик ила дўст - биродар тутинган баъзи дўстларини топа олишмас экан. Улар Роббул иззатдан ўша дўстлари хақида сўрашар экан:
— Эй Роббимиз! Бизнинг дунёда дўстларимиз бўлар эди. Улар биз билан бирга намоз ўқишар, рўза тутишар эди. Уларни биз кўрмаяпмиз.

Аллох таоло айтар экан:
— Боринглар, қалбида зарра миқдорида иймони бўлган кишиларни дўзахдан чиқариб олинглар!

Ҳасан Басрий раҳимахуллох айтадилар:
"Мўъмин биродарингизни кўпайтиринг. Чунки уларга қиёматда шафоат қилиш хуқуқи берилади".

Хақиқий дўст сен билан жаннатда ҳам бирга юрадиган дўстдир.
Ибн Жавзий раҳматуллохи алайх умматни илмга кўмганлар. Ёзган асарлари ҳисобсиз. Қаламларини йўнгандан чиққан қириндиси ила ўзларини вафот этганларида ювадиган сувни иситишни васият қилганлар. Қўлларида минглаб инсонлар исломга кирган. Ана ўшандай зот айтадилар:
"Агар мени жаннатда топмасангиз мени суриштиринг. Роббимизга "Эй Роббимиз! Фалон банданг бизга Сени кўп эслатар эди. У қани?", денг".

Жаннатда бирга бўлмоқчи бўлган дўстларимизга юбориб қўямиз!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Эркаклар давра қуриб ўтирардилар.
Улардан бири:
- Аёл бу пойабзалдир, уни истаганча алмаштириш мумкин, - деди.
Ўтирганлар, шу даврада ўтирган доно одамдан сўрадилар:
- Бу гапга нима дейсиз?
Доно киши шундай жавоб берди:
- Ҳа, тўғри айтяпти, бу одамга маломат қилманглар, шунчаки у ўзини оёқ ҳисобламоқда, унинг шу гапидан аслида кимлигини билиб олса бўлади. Ўзини шоҳ деб ҳисоблайдиган ҳар қандай эркак учун эса аёл бу тож кабидир!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


• Сенга мотивация етишмаяптими!?
• Мен бераман у ҳолда сенга ўша мотивацияни!
• Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат!
• Отангнинг кўзларига қара!
• Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқларига қара!
• Шуларнинг ўзи етмайдими ҳаётда тезроқ шижоатли бўлишингга!?
• Чунки улар муваффақиятингни кутмоқдалар...
• Улардан кўп нарса талаб қилма ва миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлни ҳам чиқариб ташла!
• Нима экан, ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!
• Бекорларнинг бештасини айтибсан!
• Ота-она сени дунёга келтириб, сендан ниманидир кутаётгани ўзи сен учун катта бахт!
• Ота-онаси йўқ инсонлар қанча!
• Шундоқ экан, улар сенга ишонишган, уларни рози қилишга улгур!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

7k 1 163 180
Показано 20 последних публикаций.