Фильтр публикаций




Севишиб турмуш қуришнинг ҳам, севишмай турмуш қуришнинг ҳам ёмон тарафи йўқ. Турмуш қуриб севишмаслик ёмон...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Уйғондингми дўстим?! Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону-тан.
Бугун бир қизиқдим, Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!

Ёмон туш кўрдингми, бу эмас қайғу!
"Нималар кирмайди тушга...", деганлар,
Тасаввур қилгина, миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!

Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган нон,
Қайдадир ўқидим, бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.

Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукур қил, улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, нолима, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча...

Минг шукур, юртинг тинч, рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан.
Билмасанг билиб қўй, минглаб мусофир,
Сен тепган тупроқни топмай йиғларкан!!!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб саҳарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин,

АМИН!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бир куни аэропортда араб меҳмонларни кутиб олдим. Аэропортдан машинада меҳмонхона тараф йўл олдик. Араб шайх тўсатдан йўлакларни супураётган аёлларни кўриб:
- Булар кимлар? - деб савол бериб қолди. Мен аҳамият бермасдан:
- Ҳа, шу кўча супурувчилари, - дедим. Шайх ҳўнграб йиғлаб юборди:
- Наҳот, биз мусулмонлар оналаримизни шу ҳолатга солиб қўйган бўлсак?! Ўз оналарини кўча супурувчилари қилиб қўйган қавм қайдан нажот топсин?!

Унинг йиғлаганини кўриб мен терлаб кетдим, шунча вақт ўша аёлларга аҳамият бермаган эканман...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


🔸 GROW YOUR ENGLISH CHALLENGE

Ingliz tilida erkin muloqot qilishni xohlaysizmi? Unda bu «challenge» aynan siz uchun!

🍔 Sizni nimalar kutmoqda?

➡️ Har kuni bitta yangi ibora — so‘z boyligingiz oshadi!
➡️ Qiziqarli topshiriqlar va faylli materiallar — zerikib qolmaysiz!
➡️ Eng faol ishtirokchilar uchun zamonaviy kitoblar sovg‘a sifatida taqdim etiladi!


📎 Hoziroq boshlash uchun ushbu havolaga kiring: ENGLISH LESSONS FREE

🚀 Challenge’da qatnashing, yangi iboralarni o‘rganing va ingliz tilini mukammallashtiring!

#реклама


БАХТЛИ ОИЛА БЎЛИШ АСОСЛАРИ ёхуд “Аёлимда бўлмаган нарсани талаб қилмадим”

Шайх Aли Тантовий раҳматуллоҳ алайҳи бахтли оила бўлишнинг сабаблари ҳақида шундай дейди:
1. Ўзим билган хонадонга куёв бўлганман ва мени яхши биладиган хонадон менга қизини берди.
2. Ўзимнинг тенгимни олдим (ҳар томонлама).
3. Оддий таълим олган аёлни никоҳимга олдим.
4. Мен аёлимни юзидаги гўзалликни ахтармадим.
5. Ўзим ҳурмат ва эҳтиром қиладиган хонадонга ва мени ҳам ҳурмат ва эҳтиром қиладиган хонадонга куёв бўлдим.
6. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оиламда бўладиган ҳодисаларга бировнинг аралашишига йўл қўймадим.
7. Турмушимизнинг бошидан аёлим қандай бўлса, шундайлигича қабул қилдим.
8. Aёлимнинг ишларига аралашмадим.
9. Aёлимдан ҳеч бир нарсани яширмадим.
10. Аёлимда бўлмаган нарсани талаб қилмадим.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бўйдоқ ҳасрати

Сув билан “оғзимни очиш”дан тўйдим,
Хурмо ейишга ҳам қизиқмай қўйдим.

Эй дўстим ифтор деб оғритма бошим,
Егим келса бордир уйимда ошим.

Керакмас ҳеч нарса ҳолим ғалати,
На турк кабоб ва на фаранг салати...

Қанақа ош энди қанақа норин?
Шуми ифтор фақат тўйдирсам қорин?

Қандоқ оғзим очмоқ ўзим билардим,
Гар севар ёрим-ла ифтор қилардим...

Бўлсайди ёнимда жанона бир ёр,
Битта ўпич билан бошлардим ифтор...

(с) Абдураҳмон Мешаян

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Қайнаб турган сувда ўз суратингизни кўриш имкони бўлмаганидек, ғазаб қилган пайтингизда ҳақиқатларни кўришнинг имкони йўқ.

То ғазабингиз кетгунича ўзингизни босинг, сўнгра қарор қабул қилинг, шунда афсус қилмайсиз.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бир аёл шайх ҳазратларидан сўради:
— Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим, — деди. Шайх ҳазратлари:
— Эрингга эътиборинг кандай? — деб сўрадилар.
— Хурматли шайх ҳазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасаму, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми? — дея таажжубланди аёл.
— Ха, шундоқ, синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аёл киши эрининг хаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Уй ишларини қиладиган аёлингизга ойига камида 600 -700$дан беринг...

Ўзбек уй бекасининг бир ойлик хизмати ҳисоблаб чиқилди, аёлнинг ҳар бир иши пулга ҳисобланганда:
— ҳар ҳафталик "генерал. уборка" — 20$ 4марта = 80$;
— уйни тоза сақлаш — 26 кун
2,5$ = 65$;
— пишир-куйдирга — 30 кун5$ = 150$;
— болаларни парвариш қилиш (энага) — 250$;
— болалар билан дарсларини бажариш — 24 кун
5$ = 120$

Жами: ойига 665$

Шундай экан аёлингизни қадрига етинг уй ишларида ёрдамлашинг ёки 700$ ни тўлаб қўйинг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Баҳорнинг илк айёми 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаймиз!

Сизни ҳеч қачон баҳорий гўзаллик тарк этмасин, юзингиздан кулгу, лабингиздан табассум аримасин.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Антиқа саҳоват

- Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"

Нуриддин Зиё

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бир киши испаниялик машҳур рассом Пабло Пикассога:
— Сиз мана шундай бир-бирига қоришиб кетган рангбаранг чизиқлардан бошқа нарсаларни чизолмайсиз шекилли? — деди. Шунда Пикассо қаламини олиб ерда ётган бир дона буғдой донини чизди. Расм шу даражада табиий чиққанидан, донлаб юрган товуқ югуриб келиб донни чўқишга ҳаракат қилди. Буни кўрган киши Пикассога:
— Шунчалик маҳоратингиз бор экан, нега шундай нарсаларни чизмасдан, қаердаги ноаниқ нарсаларни чизасиз?— деди. Пикассо босиқлик билан:
— Чунки мен расмни товуқлар учун чизмайманда, — деди.

PS. Ўзгаларнинг хоҳиши ва дунё қарашига қараб яшаманг. Барибир ҳеч қачон одамларни рози қила олмайсиз.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


ОНАНГИЗНИ НИМА ДЕБ ЁЗГАНСИЗ?

Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади:

Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.

Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди.

Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида

"Жавоб бер, ўғлим,
мен сенинг жаннатингман"

деган ёзувни кўрар экан. Бу сўзлар унга онасининг унинг олдидаги даражасини эслатиб турар экан…

Сиз онангизни телефонингизда ким деб ёзгансиз, қадрлигим?

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


#сарказм

Агар кимдир сизни рад этса, хафа бўлманг. Одамлар одатда қиммат нарсаларни рад этишади ва бошқа арзонроғини танлашади…

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Сенсиз ўтаётган сўнгги рамазон бўлсин!

(с) бўйдоқлар дуоси)

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Агар урғочи тулки ўлса, у ҳолда эркак энди ўзига жуфт изламайди ва умрининг охиригача ёлғиз яшайди. Аммо, агар эркак ўлиб қолса, у ҳолда аёл ўзига тезда янги эркак тулки топади.

PS. Шу учун ҳам аёлларнинг тулкисидан ўзи сақласин!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


ИНСОН 7 НАРСАНИ СЕВИБ, 7 НАРСАНИ УНИТАРКАН.

1.
Ёрни севиб, ота-онани унутаркан!
2. Дунёни севиб, Жаннатни унутаркан!
3. Умрни севиб, охиратни унутаркан!
4. Қасрни севиб, қабрни унутаркан!
5. Бойликни севиб, Закотни унутаркан!
6. Уйқуни севиб, Намозни унутаркан!
7. Яратишни севиб, Яратганни унутаркан!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Орзулар амалга ошиш ҳусусиятига эга. Шунинг учун кўп-кўп гўзал орзулар қил.
Уларни дуога тўкишни ҳам унутма, чунки энг муҳим нуқта шу еридадир!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Показано 20 последних публикаций.