Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дарёдан тош ва қум қазиб олишга бутунлай чек қўйиш керак
Юқоридаги видеода Чироқчи туманидан ўтувчи Қашқадарё дарёсидан тош қазиб олиб ташиб кетилаётгани акс этган.
Ўзбекистонда дарё ўзанларидан тош ва қум қазиб олишни бутунлай тақиқлаш керак. Бундай ишларни амалга оширганлик учун фирмалар ва одамларга юз миллионлаб жарима қўллаш, техникалар тўлиқ мусодара қилиниши керак.
У куни Самарқанд вилоят ҳокими в.б. Адиз Бобоев Зарафшон дарёси «тамом бўлгани»ни гапириб қолди. Лекин шунчаки қуруқ гап, эътирофлар билан бу ишларга чек қўйиб бўлмайди. Ёқавайрон, хонавайрон қилувчи жарималар, мусодаралар керак.
Кимдир шундай жиноятни видеога олиб берса, унга ҳам ўша мусодара қилинган юк машиналари ва экскаваторларнинг сотилган пулидан 50 фоизи мукофот тарзида берилиши керак. Ана шундагина дарёлардан йўқолади бу емитлар, паразитлар, заракунандалар.
Бу нима аҳвол ахир?! Республика бўйлаб дарёлар узра нечта кўприк ишдан чиқди? Ўша тош қазиб олаётганлар бир тийин сарфлаганми бу иншоотларнинг қурилиши учун?
Зарафшон дарёси узра Афросиёб ва бошқа поездлари ўтадиган темир кўприк ҳам чўкиб, ёрила бошлаган, деган хабарлар эшитдим.
Лекин қўрқаманки, мана шундай заракундаликнинг устида ўзлари турган қандайдир манфаатдор кучлар бор ва айнан шунинг учун бу борада умуман силжиш бўлмаяпти.
➡️ @shokirjonov