#Хайрия_акцияси
Жума кунлари оққон касалига чалинган болалар учун хайрия акцияси ўтказишда давом этамиз.
Сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлган навбатдаги бемор Тошкент вилояти Чиноз туманидан 7 ёшли Мубина Баҳодирова.
Улар оилада 7 киши яшашади. Бувиси, ота-онаси ва яна 3 нафар жигарлари билан. Мубина оиладаги 4 фарзанднинг учинчиси. У 2018 йил 6 январда тугилган.
Айни пайтда Мубина Тошкент шахридаги Онкогематалогияда ноябр ойидан лимфа бласт лейкоз (оқ қон) ташхиси қўйилиб, даволанмоқда. У аввалроқ 2 йил давомида кимё терапияси олиб, аҳволи яхшиланган. Аммо касаллик 2024 йил ноябр ойида қайталаниб, катта дозада кимёвий терапия олган. Қизалоқ жуда қийналган. Ҳозир унга иммонотерапия зарур. Унга 1300 долларлик дори ёзилган. Бу доридан ўзлари ва қариндошлари ёрдами билан 5 та олишган. Яна доридан 4 дона керак экан.
Онасининг айтишича, даволаниш чўзилиб кетган. Сўнгги 14 кун орасида дори олиш керак бўлган. Ҳозир уларга яна 5200 доллар миқдорида ёрдам керак.
«Сахий инсонлардан қизимнинг даволаниши учун ёрдам сўраб қоламан», деб ёзиб юборди онаси Н.Усмонова.
Бугун жума. Савоб илинжида, имконингиз қадар Мубинанинг соғайиши учун хайрия қилинглар. Атаганларингизни бемор қизнинг онаси Нилуфар Усмонова номидаги пластик картага ўтказиб беришингиз мумкин:
HUMO: 9860 0824 2323 7773