Репост из: Юрист Хизмати | Расмий канал
❗️Ўқитувчининг дарс ўтишига ҳалақит берадиган ўқувчиларга қандай чора кўрилади?
@Yurist_Xizmati 4879-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Куни кеча шу масалада пост қўйган эдик. Ўқувчиларнинг мактабда телефон ишлатишлари чекаланади.
Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
☝️Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.
❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.
❕Ундан ташқари ушбу қоидаларга мувофиқ ўқувчилар дарс вақтида интизомни сақлаши ва дарсни тинглаши, билим олишлари керак.
⚠️ Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.
‼️Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
@Yurist_Xizmati 4879-савол:
Ассалому алейкум. Саволим шундан иборатки, мактабда дарс бераман. Дарс вактида 3 нафар укувчи дарс утишимга халакит берди. (телефон уйнади, дафтар китоби йук, ручка чикиллатиб утирди, атрофдаги укувчиларга гап отиб) мен уларни куп бора огохлантиришимга карамасдан бу холат давом этаверди. Дарсдан сунг, 102 хизматига телефон килдим ва ушбу укувчиларни тартибша чакиришларини сурадим. Тезда мактабимизга бириктирилган участка нозири келди. Уларнинг ота оналари чакирилди. Бир сафар кечиришимни сураб синф рахбари узи кафилликка олишини айтганижан сунг, участка нозири жиноий иш аломатлари аникланмади деб ишни ёпди. Мен рози булиб имзо чекдим. Лекин болаларнинг биттасини опаси ишонч ракамига чикиб, укитувчига чора куришни сураб мурожаат килибди. Мен нохакманми бу холатда? Дарсимга халакит берса , дарс утишимга имкон бермаса конунда кандай чоралар курилиши керак аслида? Ушбу саволларимга хукукий асослаб жавоб беришизни сураб коламан.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Куни кеча шу масалада пост қўйган эдик. Ўқувчиларнинг мактабда телефон ишлатишлари чекаланади.
Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
🚫 телефонини ўчириб қўйиши;
🚫 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган.
☝️Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.
❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.
❕Ундан ташқари ушбу қоидаларга мувофиқ ўқувчилар дарс вақтида интизомни сақлаши ва дарсни тинглаши, билим олишлари керак.
⚠️ Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.
‼️Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.✅ Хулоса қиладиган бўлсак, бу вазиятда сиз ҳеч қандай нотўғри ҳаракат қилмагансиз деб ҳисоблаймиз.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈