Ойнинг ўн беши ёруғ
- Суф сендай хотинга.
- Дадаси, оёқ кийимингизга чанг тегибди.
- Сенга уйланганимга минг пушаймонман.
- Чой совимасидан ичиб олинг.
- Бефаросат, ўзингча ақллисанда, а?
- Чўнтагингизга дастрўмолингизни солиб қўйдим.
Эр эшикни зарб билан ёпиб чиқиб кетиши билан суҳбат тугади. Аёл дарахт тагидаги тебратма стулга ўтириб китоб ўқишда давом этди. Эркак аёлининг ҳадеб оғир ишларда кўмак сўраши оқибатида кечаги зиёфатдан қуруқ қолганидан ғижиниб кузги барглар сочилган ерни асабий тепарди. Аёл эса дарахтдан тўкилаётган сариқ барглардек бир кун ҳаётлари тугашини ҳис қилиб, кўзи тўла ёш билан жилмайиб қўйди. Бу табассум ортида қизариб ботаётган қуёшдан кейинги келадиган ойсиз тунлар, ундан кейин ўн беш куннинг ёруғ тарафи қучоқ очиб турарди. Аёл сезилар сезилмас пичирлади: Мен жаннатда сиз билан бирга бўлишни истамасдим !
Фотима Муҳаммад
https://t.me/shamsinurijodi