Шахрихон Таъзия


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


shahrihantaziya2022
Шахрихонда жаноза борми бизга хабар қолдиринг
+998934160002
@Adidas0002
+998332301030
@Maqsadimz_jannat
Газел 994310301

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Намоз вақтлари.
18/01/2025 й

Ражаб 18/07/1446ҳ

#Бомдод
#Азон вақти 06:12 да киради
Такбир вақти - 06:55да
Қуёш 07:32 да чиқади.

#Пешин
Намоз вақти 12:22 да киради
Азон вақти - 12:45 да
Такбир вақти - 12:55да

#Аср
Намоз вақти 15:32 да киради
Такбир вақти - 15:45 да

#Шом
Намоз.вақти 17:13 да киради
Такбир 17:25да

#Хуфтон
#Намоз вақти 18:32 да киради
Такбир вақти - 19:05 да


Репост из: @Oqmasjid_uz
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАФНЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?
#сийрат
❓CАВОЛ:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида уч кундан кейин жаноза намози ўқилган, деб эшитдим. Шу гап ростми, агар рост бўлса, нима учун бундай бўлган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом 11 ҳижрий сана, Робиъул аввал ойининг 12 куни, душанбада чошгоҳ (кун қизий бошлаган) пайти (Рафиқул аълога кўчдилар, яъни) вафот этдилар. У зотнинг ёшлари 63 га тўлиб, тўрт кун ошган эди. Саҳобалар ўртасида халифа сайлаш масаласида ихтилоф чиқди, охири Абу Бакр разияллоҳу анҳуни халифа қилишга келишдилар. Шунгача, тун кириб, тонг ҳам отди, Сешанба кундузи Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ювишди. Бу ишда Аббос, Али, Фазл ибн Аббос, Қусам ибн Аббос, Шақрон, Усома ибн Зайд ва Авс ибн Хавлий разияллоҳу анҳум иштирок этдилар. Сўнгра учта оқ рангли мато билан кафанлашди.

У зотни қаерга дафн қилиш тўғрисида ҳам турли фикрлар бўлди. Шунда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитганман: “Ҳар бир набий жони узилган жойда дафн қилинган”, дедилар”. Абу Толҳа Пайғамбаримиз вафот этган тўшакни кўтариб, қабр кавладилар ва лаҳад қилдилар.

Кейин одамлар ўнта-ўнта бўлиб, навбат билан Оиша онамизнинг ҳужрасига кирдилар ва жаноза ўқишди, ҳеч ким уларга имомлик қилмади, аввал яқин қариндошлари, сўнгра муҳожирлар, ансорлар, кейин аёллар, кейин болалар жаноза ўқишди. Мана шу аснода Сешанба кундузи ҳам ўтиб, яна тун кирди ва мана шу туннинг ўртасида у зот алайҳиссалом вафот этган жойларига дафн этилдилар. Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, токи ярим тунда белкураклар овозини эшитмагунимизча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дафн қилинганини билмадик”.

Демак, жаноза уч кундан кейин эмас, балки эртаси куни ўқилган. Душанба чошгоҳда вафот этганлар, Сешанба кундузи ювилиб, жаноза бошланган ва тунгача чўзилган. Сешанбадан Чоршанбага ўтар кечаси ярим кечада дафн этилганлар. Бошқача айтсак, вафотларидан дафнларигача тўлиқ бир кечаю бир кундуз ҳамда ярим кун ва ярим тун ўтган (манба: “Ар-Роҳийқул махтум” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz


#Дуо_жўнатинг

• Ражаб экин-тикин ойи!
• Шаъбон суғориш ойи!
• Рамазон йиғим-терим ойи!

• Аллоҳим! Бизлар учун Ражаб ва Шаъбонни баракотли қилгин ва бизларни Рамазонга етказгин!

👉@Namanganshjanoza


Намозингни ҳеч қачон тарк қилма!
Бир мартта сажда килиш учун ҳаётга қайтарилишини орзу қилиб ётган миллионлаб вафот этганлар бор...

👉@Namanganshjanoza


17.01.2025й Жума

Муталбойев Озодбек 1980-йил 45ёш

Тоғалари Жалолиддин Жахонгир Қахрамонжон Рустамжон Худоберди

Манзил: Навбахор МФЙ ( Қоракўрпа )

Мўлжал: 8-Мактаб тўғрисидан кирилади ( Насриддинов кўчаси )

Жаноза: Жума намозидан кейин Қоракўрпа жомеь масжидида ўқилади

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


Намоз вақтлари.
17/01/2025 й

Ражаб 17/07/1446ҳ

#Бомдод
#Азон вақти 06:13 да киради
Такбир вақти - 06:55да
Қуёш 07:33 да чиқади.

#Пешин
Намоз вақти 12:22 да киради
Азон вақти - 12:45 да
Такбир вақти - 12:55да

#Аср
Намоз вақти 15:30 да киради
Такбир вақти - 15:45 да

#Шом
Намоз.вақти 17:11 да киради
Такбир 17:25да

#Хуфтон
#Намоз вақти 18:31 да киради
Такбир вақти - 19:05 да


Репост из: Namoz vaqti✔️✔️✔️
Assalamu alaykum Va rohmatullohi Va barokatuh

@namozvaqti2 kanaliga obuna boling har juma namoz vaqti tashlab turamiz In sha Alloh


••••••••••••••••••••••••••••••••

Do`stlaringizga ulashing !

••••••••••••••••••••••••••••••••

Telefoningiz uchun ajoyib fon va namozvaqtlari  yangicha ko'rinishi

••••••••••••••••••••••••••••••••

Juma Ayyominngiz Muborak bo'lsin !

••••••••••••••••••••••••••••••••
Shahrixonliklar qo’shiling
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
Manba:
@namozvaqti2

Bizning ijtimoiy tarmog’imizga obuna bo’ling !

Telegram | Instagram


• Жаннатни хоҳласанг, намозни;
• Бойликни хоҳласанг, истиғфорни;
• Муҳаббатини хоҳласанг, табассумни;
• Бахтни хоҳласанг, Қуръонни лозим тут!

👉@Namanganshjanoza


Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш  дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

1 - Тавба;
2 - Истиғфор;
3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
4 - Каффорат бўладиган мусибатлар.

Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
2 - Қабр фитнаси;
3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
2 - Шафоатчиларнинг шафоати;
3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.


16.01.2025й Пайшанба

Абдурахимов Икромжон тоға 1955й 70 ёш
(37-Автобазада шофёр бўлган)

Укаси Иминжон ( автовокзалда бухгалтер бўлган )

Ўғли Акмалжон ( Шохона автосервисда моторист )

Манзил: Қайрағоч гузар МФЙ

Мўлжал: Бадалобод охирги петагидан ўнга кирилади. ( Гулбоғ махалла )

Жаноза: 17.01.2025 Соат 10:00да

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


ЎЛИМ ҲАҚИДА ВАЪЗ

▪️ Вақти-соати етиб ҳар бир тирик жон бу фоний дунёни тарк этиши – ҳақиқат.
Инсон омонатини топширгандан кейин қабрга қўйилгач, икки фаришта – Мункар ва Накир келиб уни савол-жавоб қилади. Дастлаб “Раббинг ким? Пайғамбаринг ким?” деб саволлар беради.

Агар инсон имон билан вафот этган бўлса “Раббим Аллоҳ, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом унинг бандаси ва элчисидир”, деб жавоб беради. Агар банда икки фариштанинг савол-жавобларидан ўтиб олса, унинг қабри кенгайиб, нурга тўлади. Қиёматгача, яъни Аллоҳ таоло уни қабрдан қайта тирилтиргунча ётади.

Агар маййит мунофиқ ёки тавба қилмай ўлган бўлса, савол-жавоблардан ўта олмаса, қабр уни шундай қаттиқ қисадики, ҳатто қовурғалари бир-бирига ўтиб кетади. У то қиёматгача мана шундай азобланади.

Қабрдаги савол-жавоб каттаю кичик – ҳаммага баробардир. Шу боис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Маййитларингизга “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни талқин қилиб туринглар» (Имом Муслим ривояти).

Ким денгизда ҳалок бўлса ёки бирор йиртқичга ем бўлса, у ҳам қабрда савол-жавобга тутилади. Қабр азоби кофирлар ва осий мўминлар учундир. Тоат-ибодатда яшаб, эзгуликлар қилиб ўтган кишиларни Аллоҳ таоло қабрда ҳам неъматлантириб қўяди. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
«Албатта, қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки дўзах чоҳларидан бир чоҳдир» (Имом Термизий ривояти).

▪️ Тарози ҳам ҳақдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ўша куни вазн (амалларнинг тарозида тортилиши) ҳақиқатдир. Кимнинг мезонлари (амаллари) оғир келса, айнан ўшалар нажот топувчилардир. Кимнинг мезонлари (амаллари) енгил келса, ана ўшалар оятларимизга зулм (инкор) қилганлари сабабли, ўзларига зиён қилганлардир» (Аъроф сураси, 8–9-оятлар).

Тарози қиёмат куни амалларни ўлчайди. Унинг қандайлигини тасаввур қилишга ақл ожиздир.

▪️ Номаи аъмол, яъни амалларимиз битилган китоб ҳам ҳақдир. Бу китобга савобу гуноҳ амаллар битилган бўлади. Мўминларга, савоб ишларни кўп қилган кишиларга номаи аъмоли ўнг тарафидан, кофирларга чап тарафидан ёки орқа томонидан берилади.

▪️ Сирот – кўприк ҳам ҳақдир. Қилдан ингичка, қиличдан кескир дея таърифланадиган кўприкдан мўминлар тезда ўтиб кетишади. Жаҳаннам аҳли эса кўприкдан прастга қулашади.

▪️ Шафоат ҳам ҳақдир. Пайғамбарлар ва танланган хос кишиларгина шафоат қила олишади. Аллоҳ таоло ширкдан бошқа барча кишиларнинг гуноҳларни мағфират қилади. Катта гуноҳ қилган каттаю кичик кишилар жазога тортилади. Ояти каримада:
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур» (Нисо сураси, 48-оят).

▪️ Ҳавзи кавсар ҳақдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ҳавзим (кенглиги) бир ойлик масофача. Унинг ранги сутдан ҳам оқ. Ҳиди мушки анбардан ҳам яхши, идишлари осмондаги юлдузларга ўхшайди. Ким ундан бир бора ичса, асло чанқамайди» (Имом Бухорий ривояти).

▪️ Қиёмат куни қасос олиш ҳақдир. Кимнинг кимда ҳақи бўлса, албатта, унинг савобларидан олинади. Агар савоблари етмаса, мазлумнинг гуноҳларидан олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ким бировга бирор нарсада зулм қилган бўлса, динор ва дирҳамлар фойда бермайдиган кун келмасидан аввал рози-ризочилик сўраб олсин” (Имом Бухорий ривояти).

Ақлли киши инсонлардан узр сўраб, уларга яхшилик қилиши керак. Ғазаб ва жаҳлдан эҳтиёт бўлсин. Чунки бу иккаласи дўзахга элтади.
🤲 Аллоҳим, бизларга Ўзингдан қўрқмайдиган кишини бошлиқ қилма, бизни золимлардан қилма!

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.


16.01.2025й Пайшанба

Алибекова Манзурахон она 1956-йил 69ёш

Турмуш ўртоғи Солижон қори тоға ( Мархум )

Ўғлилари Дилмуроджон Шукурулло ( Авто электрик )

Манзил: Холдевонбек МФЙ

Мўлжал: Назармахрам масжидига етмасдан Чапга кирилади ( Пиллахона кўча )

Жаноза: Аср намозидан кейин Назармахрам жоме масжидида ўқилади

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


16.01.2025й Пайшанба

Хайдарова Махфиратхон она 1953 йил 72 ёш

Турмуш ўртоғи Умарали (Эски Жигулида ишлаган )

Ўғлилари Зохиджон Халимжон

Манзил: Янги Найнаво МФЙ

Жаноза: 15:00 да

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


16.01.2025й Пайшанба

Ахмадалиев Сарварбек 1982й 43ёш ( Ободонлаштиришда ишлаган )

Отаси Низомжон ( Мархум )
Акаси Шавкатжон ( Видеонаблюдения Камерачи )
Укаси Санжарбек ( Авто электрик Тошкентда )

Манзил: Андижонлик МФЙ

Мўлжал: Гултепа Масжиди орқаси

Жаноза: Пешин намозидан кейин Гултепа жомеь масжидида ўқилади

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


Намоз вақтлари.
16/01/2025 й

Ражаб 16/07/1446ҳ

#Бомдод
#Азон вақти 06:13 да киради
Такбир вақти - 06:55да
Қуёш 07:33 да чиқади.

#Пешин
Намоз вақти 12:22 да киради
Азон вақти - 12:45 да
Такбир вақти - 12:55да

#Аср
Намоз вақти 15:29 да киради
Такбир вақти - 15:35 да

#Шом
Намоз.вақти 17:10 да киради
Такбир 17:15да

#Хуфтон
#Намоз вақти 18:30 да киради
Такбир вақти - 18:55 да


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
САХИЙЛИК

Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Ҳаёл қилдим дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахаллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.


15.01.2025й Чоршанба

Ашурова Раънохон 1972й 53ёш

Турмуш ўртоғи Умарбек (Фермер)

Қайниоғалари Олимжон (Военкоматда ишлайди) Хурсанбек (Депутат)

Ўғлилари Умиджон Омадилло

Манзил: Маслахат тепа МФЙ

Мўлжал: Юзлар кўчаси 32-мактабдан ўтганда

Жаноза: 16.01.2025 йил соат 11:00 да

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ

        Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
         «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!»
— дедилар: 
   1. Жанозага қатнашмоқни 
   2. Касални бориб кўрмоқни
   3. Чақирилган жойга бормоқни
   4. Мазлумга ёрдам бермоқни
   5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
   6. Саломга алик олмоқни
   7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни. 

        «Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар: 
   1. Кумуш идиш тутмоқдан
   2. Тилла узук тақмоқдан
   3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган) 
   4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
   5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
   6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан 
   7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».

«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан.


15.01.2024й Чоршанба

Аббосов Ғуломхон 1973-йил 52ёш

Укаси Ғофирхон
Ўғли Аббосхон ( Таксист )

Манзил: Терак таги МФЙ

Мўлжал: 7-Мактабдан ўтганда

Жаноза: Аср намозидан кейин Сулаймонбек (Оқ масжид)масжидида ўқилади

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


15.01.2025й Чоршанба

Носирова Ферузахон 1976й 49 ёш

Турмуш ўртоғи  Акрамжон (россия)

Ўғлилари Абдулазиз Акмалжон
Қайноғалари Хокимжон Азизбек (нонвойлар)

Манзил: Наврўз  МФЙ
Ўзбекистон кўча

Мўлжал: 4-лицей рўпарасидан кирилади

Жаноза:Пешин намозидан кейин Намозгох жоме масжидда ўқилади

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел

Показано 20 последних публикаций.