НЕГА КЎЗИНГ ТЎЙМАС ДУНЁГАМой устида бўлса пичоғинг,
Пулинг қучсанг етмас қучоғинг.
Қабр узра турса ҳам пойинг,
Нега кўзинг тўймас дунёга?
Қарз сўраса бирор яқининг,
Пул йўқ дейсан лўқ қилиб кўзинг.
Бир кун мангу юмасанг кўзинг,
Нега кўзинг тўймас дунёга?
Ўликдан хам таъма қиласан,
Улов туриб яёв юрасан.
Қанча бўлса шунча кам дейсан,
Нега кўзинг тўймас дунёга?
Бир водийни берса ҳам Аллоҳ,
Яна бергин дейсан эй Аллоҳ.
Дунё фоний деса ҳам Аллоҳ,
Нега кўзинг тўймас дунёга?
Бир сиқим хок кифоя кўзга,
Нафсинг солар сени дўзахга.
Бурканасан охир кафанга,
Нега кўзинг тўймас дунёга?
Бўлди дунё керакмас менга,
Дейдигон зот борми дунёда?
Қачон кўзинг очасан банда,
Нега кўзинг тўймас дунёга?
👉
@Namanganshjanoza