Остона шаҳрида Қозоғистон Республикасининг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари ижросини мониторинг қилиш бўйича парламент комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди. Унда Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Қозоғистон Республикаси Сенати Спикери Маулен Ашимбаев раислигида учрашув иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда парламентлар ва маҳаллий вакиллик органларининг ролини муҳокама қилади, бу йўналишда ўз тажрибасини алмашади.