Куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб берилиши алоҳида назоратга олинди
Жорий йил 12 ноябрь куни туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбар ходимлари билан биргаликда Андижон вилояти Избоскан тумани “Гудур” ва “Тошлоқ” маҳаллаларида аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ҳолати ўрганилган эди.
Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми ҳудудларда куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ушбу муаммо алоҳида назоратга олиниб, "Худудгазтаъминот" АЖ раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди.
Натижада, жорий йил 16 ноябрь санасидан бошлаб Избоскан туманида суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган 7 та автотранспорт воситасига қўшимча равишда яна 7 та, жами 14 та автотранспорт воситалари газ баллонларини етказиб беришни бошлашди ва 2 ҳафта муддатда туман аҳолисини тўлиқ таъминлаб бўлиш режалаштирилган.
Куз-қиш мавсумида Избоскан тумани аҳолисини суюлтирилган газ баллонлари билан белгиланган муддатларда таъминлаш алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти
Избоскан туман Кенгаши депутати,
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик
масалалари қўмитаси раиси
К. Бурханов