Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
Кўнгилга бир ҳислар тўлган паллада,
Аршидан ёғилиб турганда нусрат.
Асрий изтироблар ўлган паллада,
Бўл деган илоҳий садони эслат!
Кел, суҳбат қурайлик, озорлар ҳаққи,
Бу кўҳна дунёдан безорлар ҳаққи,
Унут ё эсланган мозорлар ҳаққи,
Аналҳақ деган бир нидони эслат!
Қаноти қирқилиб, кўкни кўзлаган,
Ҳасрат оловида тўнғиб, музлаган,
Оҳангларда оқиб, ҳайрат излаган,
Ўзингдай бир сўзга гадони эслат!
Тушлари алдамчи, ҳурлар алдаган,
Умрини шамъини нурлар алдаган,
Қаро кўз дудоғи гуллар алдаган,
Ишқ отлиқ, ўртовчин савдони эслат!
Икки йўл сўнгидир оқмидир қаро,
Мудом еезингани ғурбатлар аро,
Тугаб битмайдиган мангу можоро,
Умр деб аталган ғавғони эслат!
Бариси ўткинчи, йиллар тамагар,
Азозил йўл кутар, қиёмат қадар,
Бир лаҳза, кўнглимга дўст бўлсанг агар,
Худони эслатгин, Худони эслат!
@Мирзоҳид Ботиров
Кимнидир ортидан чайнаб, тирикчилик қилаётганлар, ўзларича ҳузур топаётганлар, ҳалиям кеч эмас, товба қилинг, вақтингиз жудаям оз қолди)))
02.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Аршидан ёғилиб турганда нусрат.
Асрий изтироблар ўлган паллада,
Бўл деган илоҳий садони эслат!
Кел, суҳбат қурайлик, озорлар ҳаққи,
Бу кўҳна дунёдан безорлар ҳаққи,
Унут ё эсланган мозорлар ҳаққи,
Аналҳақ деган бир нидони эслат!
Қаноти қирқилиб, кўкни кўзлаган,
Ҳасрат оловида тўнғиб, музлаган,
Оҳангларда оқиб, ҳайрат излаган,
Ўзингдай бир сўзга гадони эслат!
Тушлари алдамчи, ҳурлар алдаган,
Умрини шамъини нурлар алдаган,
Қаро кўз дудоғи гуллар алдаган,
Ишқ отлиқ, ўртовчин савдони эслат!
Икки йўл сўнгидир оқмидир қаро,
Мудом еезингани ғурбатлар аро,
Тугаб битмайдиган мангу можоро,
Умр деб аталган ғавғони эслат!
Бариси ўткинчи, йиллар тамагар,
Азозил йўл кутар, қиёмат қадар,
Бир лаҳза, кўнглимга дўст бўлсанг агар,
Худони эслатгин, Худони эслат!
@Мирзоҳид Ботиров
Кимнидир ортидан чайнаб, тирикчилик қилаётганлар, ўзларича ҳузур топаётганлар, ҳалиям кеч эмас, товба қилинг, вақтингиз жудаям оз қолди)))
02.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ