Кеча Жей Шеттининг мотивацион спикер Мел Роббинс билан подкастини эшитдим. Иштирокчилар муҳокама қилган "Ўз ҳолига қўй" (Let them) назарияси ўз фикрларингиз, ҳаракат ва ҳиссиётларингизни назоратга олиб, назоратингиздан ташқаридаги нарсаларни қўйиб юборишга ёрдам беради. Халқимизни ривожлантиришдан тўхтатаётган асосий омиллардан бири нималигини тушунгандек бўлдим.
1. Назариянинг моҳияти назорат чегараларини тан олишдан иборат. Бошқаларга улар қандай бўлса, шундайлигича қолиш эркинлигини бериш, вазиятларни борича қабул қилиш ва диққатни кучимиз етган нарсаларга қаратиш муҳим.
2. Ҳаётимиздаги бошқариб бўлмайдиган жиҳатларни бошқаришга уриниш стресс, безовталик ва хафсаланинг пир бўлишига олиб келади. Ҳаммасини ўз ҳолига ташлаш орқали ҳаловатга эришамиз.
3. Назоратимиз остида бўлган уч омил бу: бизнинг фикрларимиз, ҳаракатларимиз ва ҳиссиётларимиз. Бунда кўпинча ҳаракатсизлик оқибатида келажакда янада кўпроқ ҳаракат қилишга тўғри келиши мумкин.
4. Назорат — бу инсоннинг туғма эҳтиёжи. У бизга ўзимизни хавфсиз сезишга имкон беради. Биринчи навбатда биз ўзимизни назорат қиламиз.
5. Бошқаларни назорат қилишга уриниш уларни биз хоҳлаётган ишни қилишга илҳомлантирмайди. Аксинча, бунга жавобан уларнинг шахсий назорат эҳтиёжи пайдо бўлади. Бу вақт ва қувват йўқотишга олиб келади.
6. Агар ҳамкасбингиз қўпол муомала қилса, раҳбарингиз эса ёмон кайфиятда бўлса, бу ҳолат бизнинг эмоционал ҳолатимизга таъсир қилишига йўл қўймаслик керак, вазиятни борича қабул қилиб, олдинга ҳаракатланиш лозим.
7. Бу шахсий муносабатларга ҳам тегишли. Инсонни у қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш — севги шаклларидан бири. Чегараларни белгилаш ва эҳтиёжлар ҳақида бошқа инсонни ўзгартиришга ҳаракат қилмасдан билдириш нисбатан соғлом ва тўлақонли муносабатларни шакллантиради.
8. Биз одамларнинг биз хоҳлагандек, биз ўйлагандек ҳаракат қилишини кутамиз, улар бундай қилмаганда эса, бунинг сабаблари ҳақида ўйламай уларни қоралашга, айблашга тушамиз. Баъзан одамлар бизга эътибор бермаслиги биз билан эмас, уларнинг ҳаётидаги баъзи мураккаб вазиятлар билан боғлиқ.
9. Бахт, севги, пул ва бошқа неъматлар чексиз, шунинг учун бошқа одамлар бизни улардан мосуво қила олмайди. Бошқаларнинг ютуғига ҳасад қилиш эмас, ҳавас билан қараш орқали биз худди шундай қилмаётганимиз учун ўзимизни оқлашдан тўхтаймиз. Йўлимиздаги биргина тўсиқ - бу бизнинг ўзимиз.
10. Катталар орасидаги дўстликнинг учта устуни — яқинлик (жисмонан яқин бўлиш муҳим), вақт (мулоқотга ажратиладиган вақт) ва энергия (умумий қизиқишлар).
13. Бошқаларни назорат қилишдан воз кечишга ёрдам берувчи Let them назариясини қўллаш техникаси:
— Бошқаларга босим ўтказганингиз ёки улардан ноўрин ранжиганингиз учун кечирим сўрашдан қўрқманг.
— Инсоннинг нуқтаи назарини тушуниш учун очиқ саволлар беринг.
— Бошқа одамга вазиятни сизнинг иштирокингизсиз ҳал этиш учун имкон беринг.
@safarblog