Қорақалпоғистон Республикасини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистон Республикасини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.
Президент ёрдамчисининг ёзишича, йиғилишда ҳудуднинг улкан имкониятларини рўёбга чиқариш, жумладан, инвестицияларни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш сифати ва даромадларини ошириш чоралари муҳокама қилиниб, ушбу масалалар бўйича билдирилган таклифлар асносида давлат раҳбари лойиҳа офисини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган. Тузилма учта асосий “ўсиш нуқтаси”: қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантиришга йўналтирилган.
“Келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг, биз олдимизга қўйилган барча мақсадларга эришиш учун бор кучимизни ишга соламиз”, деб ёзади С. Мирзиёева.
@safarblog