Шуҳрат Қурбонов Миллий банклараро процессинг маркази раҳбарлигидан кетди
“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (Humo) раҳбари Шуҳрат Қурбонов лавозимидан кетди.
Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига кўра, Шуҳрат Қурбонов 2025 йил 6 март куни ўз аризасига кўра ушбу лавозимдан озод этилган. Унинг ўрнига 7 март куни Алексей Максимов тайинланган.
Алексей Максимов тайинловга қадар Octobank АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, 2018 йил сентябрь ойида президент қарори билан ташкил этилган Миллий банклараро процессинг маркази мамлакатда рақамли тўловлар тизимини ривожлантириш мақсадида ишга туширилган эди. Шуҳрат Қурбонов мазкур марказга ташкил этилганидан бери раҳбарлик қилиб келган.
Аввалроқ 2025 йил январида Paynet компанияси Humo тўлов тизимини сотиб олганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor