⚡️Энди рус тилидаги мактаб битирувчилари ҳам ўзбек тилидан имтихон топширади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, шунингдек, миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди:
Жумладан, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
—Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
—Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
—Математика фанидан – ёзма;
—Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
—Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.
Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor