⚡️ Ўқитувчиларга имтиёз асосида автомашина берилиши фақат қоғозларда қолиб кетдими?
Rost24.uz'га ўқитувчиларга имтиёзли асосда автомобиль бериш тўғрисидаги топшириқ амалда ишламаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Айтилишича, мурожаат йўллаган педагог ишлаётган мактабда 8 нафар ўқитувчига автоулов ваъда қилинган, аммо ваъда бажарилмаган. Шунингдек, мурожаат эгасига расмий жавоб сифатида бу масала бўйича Вазирлик ёки Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилиш тавсия этилган, яъни муаммони ҳал этиш ўрнига масъулият бир идорадан иккинчисига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Ўзавтосаноат" АЖ билан биргаликда акция доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ходим ва педагогларга "Шевролет" автомобилларини тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик муддатли тўлов асосида харид қилишлари учун зарур чораларни кўрилиши керак эди.
Қарорга биноан ушбу вазифа ижроси А.Ж. Раматовга, Ж.А. Қўчқоровга, шунингдек Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умаровага), "Ўзавтосаноат" АЖ (Розукуловга), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқуловга), Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (Сайдуллаевга) юклатилган.
Умид қиламизки, ушбу масъул шахслар агар давлат раҳбари буйруғига беэътибор бўлишмаса, нафақат бу мурожаатни, балки қарор ижроси қай даражада бажарилаётганини назоратга олишади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor