⚡️ХБА раҳбари ўзбекистонлик боксчиларни 100 минг доллар билан тақдирлади
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ташкилот тадбирлари доирасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларни 100 минг доллар пул мукофоти билан тақдирлади.
Маълум бўлишича, бу мукофот Париж-2024 Олимпиада ўйинлари чемпионларига ваъда қилинган мукофот пуллари бўлиб, Ўзбекистондан беш нафар боксчи: Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дусматов, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умар Кремлёв боксчи Ситора Турдибековага ҳам 100 минг доллар ваъда қилган эди.
Маълумот учун, унинг рақиби кейинчалик эркак боксчи эмас, бир неча йилдан бериб нуфузли мусобақаларда иштирок этиб келаётган аёл боксчи экани тасдиқланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor