ROHMATULLOH QORI OBIDOV BULBUL QORI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Қуръон тиловати, тафсир, зикр, дуолар, ибратли маърузалар. Роҳматуллоҳ қори Обидов Булбул Қори қироатларидан баҳраманд бўлинг!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Рамазоннинг қадами эшитилмоқда...

🤲 Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз», Бақара сураси 183-оят.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Яна у зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Муттафақун алайҳ.

🤲 Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор", дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

🤲 Солиҳ салафлар Аллоҳнинг китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатлар кўрилган. Баъзилари Рамазонни ўн кечасида Қуръонни хатм қилишар, баъзилар етти ва баъзилар уч кечада хатм қилишар эди.

🤲 Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади: «Саҳобалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Рамазонда йигирма ракат таровеҳ ўқишар ва унда юзлаб оятларни хатм қилишар эди. Усмон ибн Аффон даврларида қиёмда узоқ туришганидан асоларга суяниб олишар эди». Имом Байҳақий ривояти.

🤲 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма йил мобайнида бўлиб-бўлиб нозил қилинди”, деди. Байҳақийнинг «Шуъабул иймон» асаридан.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақаларнинг энг афзали Рамазонда берилган садақадир", дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

🤲 Қатода: "Агар Рамазонда гуноҳларинг кечирилмаса, ундан бошқасида кечирилмайди", деб айтдилар.

Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизни Рамазонда зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Аллоҳу Роббий лаа шарийка лаҳу

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга бирон ғам ёки ташвиш ёки касаллик ёки шиддат қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло ташвиш ва мушкулларингизни аритсин. Икки дунё яхшиликларида собитқадам қилсин. Офиятда бардавом этсин!


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


​​Жумага тайёрмисиз?

Жума кунининг суннат ва одоблари бор:

Янги ва тоза либосларни тайёрлаш;

Жума намози учун ғусл қилиш;

Тирноқларни олиш;

Масжидга эртароқ бориш;

Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатламаслик;

Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтмаслик;

Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой эгаллаш;

Хутба ўқилаётганда сукут сақлаш;

Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш;

Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш;

Кўп салавот айтиш;

Каҳф сурасини ўқиш;

Озми-кўпми садақа бериш;

Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш;

Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш;

Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши;

Асрдан кейин жойнамоз устида қодир бўлганича “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон, ё Раҳим, ё Қавий, ё Қодир”, деб ортидан дуо қилиш.

🌹Кунларнинг улуғи - Жума айём муборак! Бу кунда қилинадиган ибодат ва дуолар қабул бўлсин🌹


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

#Тиловат

🎙 "Каҳф сураси"
👤 (Шайх Хани Ал Рифаи)

📔 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori




#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
  
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»
 
Ибн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (шундай экан) Ким жумага келса ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атир бўлса ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин».
(Имом Суютий Хасоис ул-жумъа)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

©quranuz


#Juma Muborak!

Jumaning xayri va barokati sizga bo'lsin!


Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma_kechasi_muborak_salavot

💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аъла Саййидина Муҳаммад ва аъла аали Муҳаммад


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мавлоно Румий дуоларидан:

“Аллоҳим, мен ҳар ҳолимни Сенга топширдим. Сен эса мени бандаларинг қўлига топширма.
Мен Сенинг марҳаматингга сиғиндим, Сен эса мени бандаларинг инсофига топширма.
Ёлғизликни севганим қадар кўп ноҳақликлар кўрдим.
Эй Роббим, Сен мени икки дунёда танҳо ташлаб қўйма!
🤲🏻

“Хайрлиси сизни топсин..!”


Нақадар гўзал дуодир бу. Аллоҳ сизга бир ажойиб йўл очсин...
Йўлингизга ғов бўлишни истаганларни сиздан узоқ тутсин...
Охири охиратга олиб чиқадиган бу дунё йўлида Аллоҳ сизга яхши бир ҳамроҳни дучор этсин...
Сизга ёр, эртанги кунларингда доимо ёнингизда бўладиган, хаёлларингизга шерик,
сизни асло тарк этмайдиган бир киши бўлсин...
Аллоҳ қадамларини барокатли қилсин...
Қийинчиликларни сизга осонлаштирсин.
✨✨🌙🌙✨

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Тазарру

☪️ Рамазон остонасидаги дуоларимиз...

اللهم إجعل قدوم شهر رمضان المبارك قدوم خير وبركة على المسلمين جميعا، وتقبل اللهم صيامنا وصلاتنا وقيامنا وإغفر
لنا ذنوبنا إنك أنت الغفور الرحيم

🤲 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!
Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا.

📕 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.
Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله.

🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار

🕌 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!
Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!

Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


БИР ҲАФТАЛИК ЁМҒИР

Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир одам келиб: «Ёмғир ёғмай қўйди. Роббингизга дуо қилиб ёмғир сўранг», деди. Пайғамбар алайҳиссалом дуо қилдилар.
Осмонга қараганимизда ҳеч қандай булут йўқ эди. Бир пасда булутлар келиб, бир-бирига қўшилиб, шиддатли ёмғир ёға бошлади. Мадинадаги ҳамма ариқда сув оқди. Ёмғир келаси жумагача ёғиб турди. Пайғамбар алайҳиссалом кейинги сафар хутба қилаётган чоғлари ўша одам (ё бошқаси): «Сувга ғарқ бўлай деяпмиз. Роббингизга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, атрофимизга ёғдиргин, устимизга эмас», деб икки-уч бор айтдилар. Булутлар Мадинадан ўнг ва чап тарафларга тарқалиб, ёмғир тўхтади. Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарининг мўъжизаси ва дуоси ижобатини одамларга кўрсатиб қўйди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки тунда уйғонса: “Лаа илааҳа иллаллоҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ. Алҳамдулиллаҳи, ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар” деса, сўнгра: “Аллоҳуммағфирлий”, деса ёки дуо қилса, унга ижобат қилинади. Агар таҳорат олиб намоз ўқиса, унинг намози қабул бўлади”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


#Кун_дуоси

Иймон ҳаловатини топиш учун дуо

اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ وَاجَعَلْنَا مِنَ الْمُرْشِدِيْنَ

«Аллоҳумма ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана. Важа-ъалнаа минал-муршидиин».

Маъноси: «Ё Аллоҳим! Бизга имонни суюкли қил! Ва уни дилларимизга зийнатлантир. Бизга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсат. Бизни тўғри йўлда юрувчилардан айла!»

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kimligimizni unutmaylik

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori




#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنَّك عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
      
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта Сен авф қилувчи ва карамлисан. Авфни яхши кўрасан. Бас, мени авф қилгин».
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканлигини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳумма иннака ъафуввун карийм, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

©quranuz


АСЛО УМИДСИЗ БЎЛМА...

Ғаму қайғудамисан?
Муаммоларинг борми?
Ўзингни маҳзун ҳис қиляпсанми?
Ҳар қачон ўзингда ғаму ташвиш, қийинчилик ва маҳзунликни сезсанг, Ҳақ таолонинг маҳбуби ва халойиқнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг бошларидан не ҳодисалар ўтганини эсла. Инсоннинг маҳзунлик сабабли феъл-атвори кашф, иймони зоҳир, сабри маълум бўлади ва маҳзунлик сабабли Роббига муқарраблик топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Одамларнинг энг қаттиқ синовга дучор бўладиганлари пайғамбарлардир, улардан кейин солиҳ зотлар, кейин уларга яқинлар, кейин уларга яқинлардир. Киши динига қараб имтиҳонга солинади, агар динида салобат бўлса, синови ҳам зиёда қилинади, агар динида енгиллик бўлса, синови ҳам енгил қилинади. Бандага синовлар келаверганидан, охир бориб ер юзида гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлади» (Термизий ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлари давомида турфа хил азиятлар, ёлғончига чиқаришлар, масхара қилишларга дучор бўлдилар. Бу ҳолатларда собитлик ила рост турдилар ва: «Аллоҳим, қавмимни ҳидоят қилгин, улар не қилаётганини билмаяптилар», дея дуо қилишдан зиёда қилмадилар.

Қизингдан ажралиб қолдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам икки қизларидан кетма-кет ажраб қолган эдилар.

Фарзандларингдан бирини йўқотдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлигида Фотима онамиз розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этган эди. У зот ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан кейин оз муддатда вафот қилдилар.

Оилангга туҳмат қилишдими?
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг аёллари мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат қилишди. Аллоҳ таоло у зот аёлини Қуръон оятлари ила пок эканини маълум қилди.

Эй, «бошим ташвишдан чиқмайди, доим мушкулотлар ичидаман», дея нолийверадиган инсон. Сендан бошқаларда ғам ташвиш йўқ деб ўйлайсанми? Ҳаммани ҳам ўзига яраша ғам-ташвиши бор, фақат баъзилар нолийверишдан ҳазар қилишади.

Имом Раббоний ҳазратлари айтадилар: «Ким Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони севса, унинг муҳаббатига яраша синовлар бўлади. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламни севишни иддао қилса, у зотга етган мусибатларга сабр этганларидек, сабр қилишда ҳам эргашсин. Тобеъликни иддао қиларкансан, мусибат онларида ҳам тобеъ бўл».

«Айтинг: "Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳга таваккул этсинлар!" (Тавба сураси, 51-оят).

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Иш кунини бошламоқчи бўлган ходимларга ҳаётий маслаҳат.

1. Хонангизга ўнг оёқда "Бислмиллаҳи Роҳманир Роҳийм" деб киринг.

2. Ичкарида кимдир бўлишидан қатъий назар "Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳ" деб салом беринг.

3. Иш жойингизга ўтиринг ва қўлингизни дуога очинг. Дуода эзгу тилаклар билдиринг. Aлбатта, Яратгандан ҳалол ризқлантиришини, ҳаромдан узоқ тутишини, ишингизга ривож, ризқингизга барака беришини, шармандаликдан сақлашини сўранг. Дуо сўнгида бир зам сура айтсангиз, фойдадан холи бўлмайди.

4. Иш жойингизни тартибга келтиринг.

Иш кунингиз хайрли ўтсин!


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori

Показано 20 последних публикаций.