Энг яхши натижа кўрсатган ўқувчининг ота-онасига Дубайга бепул саёҳат
Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуровни болалар илмини қўллаб-қувватлашда биринчи рақамли ҳокимлардан деб биламан.
Куни кеча Олимпиадалар ташкил қилиш бўйича мен билган энг зўр мутахассис, KHISO (
https://t.me/khiso) математика Олимпиадаси асосичиси Sardor Bazarbaev билан у ташкил қилган янги Ал Хоразмий Халқаро мактабида бўлдим. У билан қилаётган ишлари хусусида узоқ суҳбат қурдик. Сардор ҳозирда бирор бир Давлат ташкилотида фаолият юритмасада, ўзининг Олимпиада мактабини яратгани бу алоҳида катта мавзу.
Ҳозирда бир нечта вилоятда маҳаллиё ҳокимликлар билан ҳамкорликда Олимпиадалар ташкил қиляпти. У Ғиждувон туман ҳокимлиги билан ҳам математика фанидан Олимпиада ташкил қилгани ҳамда Шерзод Ашуров Бухоро бўйича энг яхши натижа кўрсатган ўқувчининг ота-онасига Дубайга бепул саёҳат қилиш имконияти (
https://t.me/gijduvon_uz_official/52301)ни тақдим этаётгани ҳақида айтиб қолди👏👏👏
Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган вақтимда ҳам бу ҳокимнинг ишлари ҳақида кўп ёзганман. Тўғриси, Ғиждувон ҳокими Шерзод Ашуровни шахсан танимасамда уни илмни қўллаб-қувватлаш, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар салоҳият ҳамда ота-оналар масъулиятини ошириш орқали болаларни илмга қизиқтираётгани учун жуда ҳурмат қиламан.
Ёдимда 2022 йилда Ғиждувон ҳокимлиги энг фаол мактаб директорларига хорижга бепул саёҳат йўлланмасини берган эди. Бундан ташқари китоб ўқиган ўқувчиларга Ўзбекистон шаҳарларига бепул саёҳатлар, бепул репетиторлар ҳаммаси шу туманда амалга оширилаётган таҳсинга сазовор ишлардан деб биламан.
Шу ўринда эса Шерзод Ашуровдай таълимга бефарқ бўлмаган, фидойи ҳокимларимиз сафи кенгайишини истардим.
Дарвоқе, 40 ёшимда онам учун кеча илк бор чет элга саёҳат совға қила олдим. Бундан шунақа ҳурсандман! Ўқувчилигидаёқ билими билан ота-онасини чет элга боришига сабабчи бўлиш ўқувчига илм олиши учун қанчалик мотивация бўлишини тасаввур қиляпман.
Л. Рустамова. ———
Каналга уланиш:
@Rasmiykanal_uz