Суратда Тошкент марказидпги Олой бозори, 1895 йил
Олой бозори тарихи ҳақида меъмор А. Зиёев ўзининг «Тошкент бозорлари. Ўтмиши ва бугуни» китобида келтириб ўтган.
Зиёевнинг маълумотларига кўра, бозор XIX асрнинг иккинчи ярмида ташкил этилган. Бу пайтда янги Тошкент эндигина пайдо бўлиб, шимолга томон кенгайиб бораётган эди.
Шаҳарнинг шимолий қисми ўша пайтда дала майдонлари эди. Шунда нафақага чиққан ҳарбийлар оилалари билан у ерда хусусий уйлар қуришни бошлашган. Натижада қишлоқ — шаҳарнинг асосий қисмидан алоҳида бўлган кичик аҳоли пункти ташкил топди. Асосий аҳолиси сабабли, бу қишлоқ "солдатлар қишлоғи" деб номлана бошлади.
Шаҳар кенгайиб борди ва XIX асрнинг охирига келиб, солдатлар қишлоғи унинг бир қисмига айланди. 1905 йилга келиб у ерда тўққизта турар-жой маҳалласи пайдо бўлди. Бу туман ичидаги кичик кўчалардан бирида деҳқонлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан савдо қилган кичик бозор пайдо бўлди. Аҳоли ва савдогарлар ўртасида бу бозор "Солдатлар бозори" ёки "Олой бозори" деб номланар эди.
XX аср бошларига келиб, бозор расман фаолият кўрсата бошлади. Бу вақтда Тошкент аҳолиси эса ҳозирги Навоий театри жойлашган ердаги Якшанба бозорига борарди.