Репост из: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАЖНУНГА САВОБ ЁКИ ГУНОҲ ЁЗИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Мажнун, ақли заиф кишиларнинг қилган амаллари учун савоб ё гуноҳ ёзиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мажнун икки турли бўлади. Бири туғма-жиннилиги доимий бўлган мажнун. Иккинчиси доимий бўлмаган, вақти-вақти билан жинни бўлиб турадиган ёки бир неча йил соғлом бўлиб яшаб, кейинчалик мажнун бўлиб қолган шахс. Биринчи турдаги мажнунга шариатдаги мажбуриятлар юкланмайди. У қандайдир гуноҳ қилса, гуноҳ ёзилмайди. Иккинчи турдаги мажнун қайси ҳолатда турганига қаралади. Хуши ўзида бўлган соғлом вақтида барча мажбуриятларни қилиши шарт бўлади. Қилган гуноҳи учун жавобгар бўлади. Мажнун бўлиб қолган вақтда эса қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди. Бу ҳақида “Ҳалаби кабир” китобида қуйидаги ибора келган:
"والمجنون کالطفل ذکره في المحیط، وینبغي أن یقید بالجنون الأصلي؛ لأنه لم یکلف فلا ذنب له کالصبي بخلاف العارضي؛ فإنه قد کلّف، وعروض الجنون لایمحو ما قبله بل هو کسائر الأمراض، ورفعه للتکلیف إنما هو فیما یأتي لا فیما مضی. اهـ".
“Мажнун (шаръий ҳукмларда) балоғатга етмаган ёш бола кабидир. “Муҳит”да шундай дейилган. Бу асл мажнунликка тегишли. Чунки ундай мажнун ёш бола каби шаръий талабларга таклиф қилинмайди, унга гуноҳ ёзилмайди. Вақти-вақти билан мажнун бўлиб турадиган шахс бундай эмас. Чунки бундай кимса шаръий талабларга таклиф қилинган бўлади. Айрим ҳолатда мажнун бўлиб қолиши аввалги гуноҳларни ўчира олмайди. Бу турдаги мажнунлик бошқа касалликларга ўхшайди, яъни шариат буйруқларини бажаришдан озод қилмайди. У мажнун бўлган вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди, лекин аввалги соғлом вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA