Қоровулбозорда маркзий поликлиника биноси фойдаланишга топширилдиЯнги йил байрами арафаси чўлқуварлар юрти Қоровулбозорда муҳим ижтимоий обеъкт – туман марказий поликлиникаси биноси фойдаланишга топширилди.
Инвестиция дастури доирасида бунёд этилган мазкур йирик муассаса қурилиши ва таъмирланиши учун 7 млрд 300 млн сўм маблағ сарфланди.
225 нафар қатновга мўлжалланган 3 қаватдан иборат замонавий кўп тармоқли марказий поликлиника аҳолига янада юқори даражада хизмат кўрсатиш режалаштирилган.
Ушбу бино жарроҳлик, муолажа, амалиёт, акушер - гинеколог, невролог, окулист ва бошқа турдаги тиббий хоналар ҳамда рентгенография, УЗИ аппарати, қон таҳлили аппарати каби янги замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган.
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасига бўлган эътибори туфайли бирмунча мураккаб, шу вақтга қадар хорижий давлатларда ҳамда пойтахтдаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида амалга оширилиб келинган юқори технологияли даволаш усуллари вилоятларда, қолаверса олис ва чекка ҳудудларда ҳам йўлга қўйилмоқда. Бу эса, соғлиғида муаммоси бор, даволанишга муҳтож беморларга юқори технологияли ташҳислаш, даволаш хизматларини кўрсатиш имконини беради.
Муассасанинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишдаги қулайликлари жуда ҳам кўп. Поликлиниканинг кутиш залида ўрнатиладиган мониторларда фуқаролар ўз навбат тартиб рақамини кузатиб туриш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, бемор шифокор қабулига олдиндан навбат олмай келган бўлса, поликлиниканинг ўзида электрон тарзда навбатда туриши йўлга қўйилади.
Очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жалол Арашев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев, туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят тиббиёт маркази вакиллари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
➡️ Бухоро тиббиёти