Қарши шаҳрида аҳоли сони 300 минг, Шаҳрисабз шаҳрида эса 150 минг кишидан ошдиВилоятимизда доимий аҳоли сони 2024 йил давомида 78,7 минг нафарга кўпайиб, жорий йил 1 январь ҳолатида 3 миллион 639,3 минг
кишига етган.
Ўтган йил давомида Қашқадарёда туғилишлар сони 100,9 минг, ўлимлар сони 15,5 мингтани ташкил этган. Ҳар 1000 нафар аҳолига туғилиш коэффициенти 28 промиле, ўлим коэффициенти 4,3 промилега тенг бўлиб, иккаласи ҳам 2023 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан мос равишда 0,9 ва 0,4 промилега камайган.
Қашқадарё доимий аҳолисининг 42,7 фоизи (1 миллион 553 минг нафари) шаҳарларда, қолган 57,3 фоизи (2 миллион 86,3 минг нафари) қишлоқларда яшайди. Аёллар (1 миллион 793,9 минг нафар)дан кўра эркаклар (1 миллион 845,4 нафар) сони 51,5 минг кишига кўпдир.