Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сайловга атиги 10 кун қолди
27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови ўтказилади. Унгача яна ўн кун қолди. Сиз номзодлар билан танишиб чиқдингизми?
Бу сафар сайлов илк марта мажоритар-пропорсионал (аралаш) тизим асосида ўтказилади. Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди. Қонунчилик палатасига жами 875 нафар номзод кўрсатилган.
Номзодлар таркибида инклюзивлик, яъни ногиронлиги бўлган шахслар сони ҳам кўпайган. Бу йил Қонунчилик палатасига 11 нафар, маҳаллий Кенгашларга эса 605 нафар ногиронлиги бор шахслар номзод сифатида кўрсатилди.
Ўзи, умуман олганда, бу йилги сайловларга мен ҳам катта қизиқиш билдиряпман. Чунки янгиликлар катта. Бу қандай натижа беришини эса ўн кундан кейин биламиз. Ҳар бир овоз жуда муҳим, шу сабабли сиз ҳам фаол бўлинг.
#saylov24
👉@bahodirahmedoff👈