Qashqadaryo 24/7


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Аукцион

Шаҳрисабз шаҳри ҳудудларидан бўш ер майдонлари аукционга чиқарилади.


https://t.me/qarshiliklar


Эълон

Эртага Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади


Миттираён нимстанциясида  таъмирлаш ишлари олиб борилиши боис соат Қарши шаҳрининг Ғофур Ғулом, Шодлик ҳамда Истиқлол МФЙ, 4-5 миттитуман ҳудудларида соат 09:00 дан 18:00 гача электр таъминотида узилишлар бўлади.

https://t.me/qarshiliklar


ЭРТАГА ҚАРШИ ШАҲРИ ВА ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Юқори босимли газ қувурида ўрнатилган торайтирувчи қурилмани алмаштириш мақсадида 2025-йил 22-май куни (эртага) соат 08:00 дан 18:00 га қадар, шаҳарнинг Ғафур Ғулом, “Оқтепа“, “Араловул“, “Қавали“, “Нефтчилар“, “Янги турмуш“, “Гунгон“, “Пахтазор“, “Темирйўлчи“, Қарши, 3 - (м/т) ҳамда туманнинг “Батош“, “Янгибатош“, “Мирмирон“, Алишер Навоий, “Мевазор“, “Равот“, “Истиқлол“, “Хитойкенти“, “Яккаёғоч“, “Бунёдкор“, “Шойхўжа“, “Ғубдин“, “Тинчлик“, “Нукрабод“, “Ертепа“,“Қуйи бешкент“, “Гулшан“, “Навбаҳор“, “Бодомзор“ ва “Ўзбекистон мустақиллиги“ маҳалласидаги 23436 хонадон ва юқоридаги ҳудудларда жойлашган 281 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://t.me/qarshiliklar

11.4k 0 451 10 27

Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди

Маълумки, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида кўп йиллардан буён эрта пишар тарвуз етиштириб келинмоқда. Бу йил ҳам ҳудудда тарвуз одатдагидан олдин пишиб етилди. Ҳар куни далалардан йиғиб олинаётган тарвузлар Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Жорий йилда туманда тарвуз экиладиган ер майдони сезиларли даражада кенгайтирилиб, аввалги 15 минг гектар ўрнига 22 минг гектарга етказилди. Шундан 10 минг гектар майдонга «Долби» навли тарвуз экилди. Мазкур нав сувсизлик ва иссиққа чидамлилиги, юқори ҳосилдорлиги ҳамда экспортга яроқлилиги билан бошқа тарвуз навларидан ажралиб туради. Энг қувонарлиси, бу навдаги тарвузлар оддий турларга нисбатан анча эрта пишади.

Маълумот ўрнида, ҳозиргача Қашқадарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан деярли 2 минг тоннага яқин тарвуз «экспорт» божхона режимига расмийлаштирилган.

https://t.me/qarshiliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яккабоғ туманида жойлашган “Ҳўкизбурун“ шаршараси.

https://t.me/qarshiliklar

7.4k 1 102 16 23

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ва ниҳоят.

Косон туманида яшовчи шахс, Қарши шаҳридаги канализация қудуқлари қопқоқларини ўғирлаётганда ушланди.

Бўларканку!

https://t.me/qarshiliklar


Вазир Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Захидов Қашқадарё вилоятида бўлиб, Кўкдала, Қамаши, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида банкларнинг инструментлари асосида тадбиркорларга кредит маблағлари ажратилиши ҳамда микролойиҳалар орқали аҳоли даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Шунингдек, аҳоли томорқалари ва узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонларидаги намунали лойиҳаларнинг бажарилишини кўздан кечирди. Ҳар бир туманда «Бир контур - бир маҳсулот» тамойили асосидаги мазкур лойиҳаларни изчил давом эттириш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Ташриф давомида Қарши шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда вазирлик мутасаддилари томонидан тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

https://t.me/qarshiliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарё. Қор қоплони.

Бунча бетакрор табиати бор бўлмаса вилоятимизни.

https://t.me/qarshiliklar

7k 0 30 2 48

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қамашида ҳам барча қулайликларга эга замонавий «Янги Ўзбекистон» массиви қурилади

Бу ҳақида вилоят ҳокими Муротжон Азимов маълум қилди.

https://t.me/qarshiliklar


Қарши шаҳрида «Янги Ўзбекистон» массивида қурилиш ишлари жадал кетмоқда

Бу массив - янги шаҳар бўлади. Энг қиммат локациялардан бирига айланади ҳали. Сабаби, шаҳар марказидан ёзда камида -5 градус паст бўлади ҳаво ҳарорати. Дарё яқинда.

https://t.me/qarshiliklar

6.8k 0 20 28 26

Қарши шаҳри, Хонобод кўчаси

Асфальтлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

https://t.me/qarshiliklar

7.2k 0 17 20 47

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚀 IT & Ingliz tili birgalikda!

Sfera IT Academy & Master Class bilan kelajakni bugun boshlang! Endi IT va Ingliz tilini bir vaqtning o’zida o’rganing va maxsus bonuslarga ega bo’ling!

Vebinar mutlaqo bepul!
🔥 Maxsus chegirmalar va bonuslar!
🗓 Vebinar sanasi: 22-may, 19:00 (Payshanba)
❗️Joylar cheklangan!

📲 Vebinarda qatnashish uchun telegram guruhga qo’shiling:
https://t.me/+82sJ7gRx1y1jNWVi

Sfera IT Academy & Master Class
🎓 “Kelajagingizni bugun boshlab qo‘ying!”


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2 яшар Тянь-Шань қўнғир айиғи

Қашқадарё вилояти. Ҳисор давлат қўриқхонаси.

https://t.me/qarshiliklar



Показано 14 последних публикаций.