Хитойлик тадбиркорлар ҚашқадарёдаХитойнинг
"Хитой халқаро савдо инвестиция" компанияси раҳбари Хуо Жанг Пи жаноблари ҳамда унинг ўринбосарлари вилоятимизга ташриф буюрди.
Дастлаб хорижий компания раҳбари ва Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари
Олимхон Рустамов иштирокида кимё саноати йўналишида, Ғузор туманидаги "
GTL" корхонасидан "Нафтан" хомашёсини олиб, "Нафтан" қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиш орқали, ундан суюлтирилган газ, гексан, пентан, ҳамда углевод 1, угливод 2 каби 5 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилишни йўлга қуйиш борасида музокаралар олиб борилди.
Шундан сўнг меҳмонлар
Ғузор тумандаги "GTL" корхонасида бўлди. Корхона вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, "Нафтан" хомашёсини сотиб олиш дастлабки келишувларга, шу билан бирга лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган 10 гектар ер майдонларини танлаб олишга эришилди.
Лойиҳа ишга тушгач йилига ўртача 100 минг тоннадан ортиқ 70 млн долларлик экспортни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
https://t.me/qarshiliklar