#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги
🔳🔳🔳
Йилт этиб кун чиқиши билан колхоз клубида фронтга жўнатишга тайёрланаётган қуруқ мевалар- олма қоқи, туршак ва майизларни хиллаб, фанер яшикларга жойлашга чиққан ўттиз чоқли қиз- жувонлар кун совуқ бўлишига қарамай жадал ишлашар эди. Шермат раис клубнинг бир четига арзон туйнукадан қўлбола печка ясатиб берган, ишчилар кечгача унга ўтин қалаб амал-тақал қилиб ҳайҳотдек хонани бир нави илмилиқ ушлаб туришарди. Барно билан Норпошша ҳар сафардагидек энг четдан жой олишган эди
- Барно, эшитдингми? - дугонасига куйинганча сўз қотди Норпошша ишдан бошини кўтармай,- куёвингни укаси Муҳаммаджон акадан қорахат келганмиш.
- Эшитдим,- деди овози титраганча Барно,- ойим ишга кетаверишда "Кўнгил сўраб ўтаман" дегандилар.
- Эҳҳ, жуда ёмон иш бўлибди. Қандоқ йигит эди-я, Муҳаммаджон ака? Бирам ширин сўз, кўнгли тоза, самимий йигит эди. Назаримда биздан бир синф пастда ўқийдиган Умриниса билан ораларида бир гап бордек эди,- деди афсусланганча Норпошша
- Йўғ-ей?! - ажабланиб дугонасига тикилди Барно,- бу гаплардан хабарим йўқ экан мени.
📌 /63