#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Менга қара, ҳой бола! Чакки хаёл қилма! Унутма, аданглар элнинг кўзидаги одамлар-а? Агар сен бирор бир номаъқул ишни режа қилсанг биринчи ўринда адангларни оёғига болта урган бўласан. Ана ўшанда ўша ёнларида кариллаб қўйган оғайниларинг ҳам жонингга оро кирармикан? Тезда бемаъни хаёлларингдан бошингдан чиқариб ташлагин-да, ўзингни йиғиштириб ол! Тушундингми?
Ҳаким чуқур уфф тортди:
- Майли, ойи, сиз айтганча бўлақолсин,- у онасини шундай деб тинчлантирган бўлди-ю, ўзи кўнглидан "Шошмай турсин, ҳали "Менга уйлан" деб ёнимга эмаклаб келадиган қилмасамми ўша ойимчани" деган хаёл кечди-ю ҳамон ўзининг оғзига термулиб турган онасига деди,- бўпти, мен хонамга кириб бироз чўзилай. Кун ҳам қизиб дим бўлиб кетди.
- Чойнакдаги совуқ чойни олиб кет,- деди Қумрихон унинг ортидан,- ичкарига кирмасингдан "Чой борми?" лаб дунёни бузасан.
- Ҳайдарингиздан бериб юборарсиз...- Ҳаким ортига ўгирилмади.
🔳 🔳 🔳
-Барно опа! Опажон-ув!
Матлуба Барноларнинг ҳовлисига олиб борадиган узун йўлакдан ичкарига овоз бериб бораверди.
Кўп ўтмай тўрдаги эшикдан Барнонинг қораси кўринди:
- Келавер, Матлуба! Шу ердаман мен.
-Ассалому алайкум, опажон... Тезда жавоб қайтармаганингизда ишга кетиб қолдингизми деб ўйлаб юрагим така-пука бўлаётганди.
-Ваалейкум ассалом. Келақол, Матлубажон,-жилмайиб қиз билан кўришаркан Барно ичкарига йўл бошлади , - ҳақиқатдан ҳам ишга отланиб турувдим. Кел ўтир, дастурхонга қара.
Барно шундай деб хонтахта устидаги четлари букилиб ўраб қўйилган дастурхонни оча бошлади.
- Опа, оввора бўлманг,- уни қайтарди Матлуба,- мен китобингизни олиб келувдим. Бўлса бошқасига алиштириб беринг,- Матлуба рўмолга ўраб олиб келган китобни очиб дастурхон четига қўйди.
/10