#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(295-қисм)
Чолнинг қабариб турган бармоқларига қараб, бу ўқиётган намозимиз қачон тугашини билмасдим.
Намоздан кейин чоллар бир-бири билан бошқатдан салом-алик қилишни бошлашди. Отахонни уйига ташлаб ўтиб кетгим келди.
-Қишнинг куни калта, салдан кейин шомни ҳам шу ерда ўқиб оламан. Кампир болалардан бирини ортимдан чиқаради. Ҳали арази тугамади шекилли-да...
Чол яна ҳузур қилиб кулмоқчи эди, бояги иш эсига тушиб соқолини тутамлади.
-Аниқми? Ишқилиб, ростдан ҳам кимнидир чиқарсинлар-да, дода!
-Ҳа, ҳавотир олманг ўғлим, мени жуда авайлайди! Болалар ҳам сал хаялласам, қаерга келишларини билишади.
Хайрлашиб ташқарига чиқдим. Машинага ўтиргандан сўнг хаёлимга келибди, отахоннинг ҳаттоки исмини ҳам сўраб олмабман.
Йўлни Чорсу тарафга бурдим. Китоб дўконга бир кириб ўтсаммикан?!
🍃
Агар кўнгил қўйишга арзигулик нимадир бўлса, ўша нимадир ёлғизликда яратилган ва зулмат билан курашиб тортиб олинган.
Хулио Кортасар.
🍃 Зайтуна 🍃
05 январь 2012 йил.
Анчадан кейин ўзимга келдим. Хона ғира-шира, Нодир аканинг чиқиб кетганларини ҳам бошида сезмабман. Пича ўрин четида ўз ҳолимча йиғлаб ўтирдим. Худди биров беаёв ичимга туз сепгандек ачишяпти. Қайнонам эримнинг кайфиятидан ниманидир сезганми, ғалати тарзда жим бўлиб олди. Ўзи билан ўзи! Тушликка нима тановвул қилганларини ҳам билмайман. Уришиб қолганимизни сезган бўлсалар керак!
Ҳар ой ёнларига чақириб, "нимадир ўзгариш борми?" дея сўрашларидан-менинг қанчалик сиқилишимни билмайдилар. Ана ўша пайтда бир хил жавобни уларга айтиш менга шу даражада оғирлик қилади-ки...
Нодир ака бўлса "ўн йил, керак бўлса йигирма йил бўлса-да, кута оламан" деяптилар! Аҳир қандай қилиб шу аҳволда кутиш мумкин? Улар эркак киши, кўчанинг "одам"и, уйда ҳар кимнинг қош-қовоғига термуладиганлар эса-биз бўлсак! Ишга кетганларидан сўнг бу тўрт девор орасида нима гап-сўз ўтишини улар билмайдилар!
Аслида бу борада қайнонамни ҳам айблай олмайман. Ўғиллари аҳир- шу йил ўттиз бешга кирадилар. Ҳар бир она фарзандининг келажагини ўз кўзи билан кўришни истайди! Набира умиди- ҳар кимсада бор!
Қарийб беш ойдан бери даволаняпман. Гўзал Ариповнанинг ёнига кун ора текширувга кираман. Кеча ва ундан аввалги кун негадир боргим келмай қолди. Умидсизликка тушиб қолганимдан эмас, умид қилавериб чарчаганимдан...
Овсинимнинг дарди бошланган маҳалда-ўзимни бирдан йўқотиб қўйдим.
Ичкарига киришни ҳам кирмасликни ҳам билмайман, худди ҳаммага бегона одамдек ўзидан-ўзи бир четга ажралиб қолдим.
Қизалоқ эрталаб туғилди. Мен эса ҳали эримнинг, ҳали қайнонамнинг қош-қовоғига термулиб ҳалакман. Дилноз"опа"ни қайнэгачим билан бирга кўргани бордик. То туғруқхонага етгунимизча, мавзу ҳам- ўша қизалоққа исм топишдан четга чиқмади. Жим ўтирибман, гўёки ҳамма гаплар худди менга тегиб, турткилаб ўтиб кетаётгандек...
Нега бунақа бўлиб қолдим?
Камод устида турган телефоним безовта ғинғиллади. Даставвал уни Нодир ака бўлса керак деб ўйладим. Унда кўринган рақамни танидим-у, ичим баттар ғашланиб кетди: Гўзал Ариповна!
Бормаётганимнинг сабабини сўраш учун қилаётган бўлса керак. Телефонни хаттоки қўлимга олишни ҳам истамадим.
Ярим соатдан кейин қайнонамнинг чақиргани эшитилди. Ўзимни сал тартибга солиб, ёнларига чиқдим.
-Тузукмисиз? Дам олаётганмидингиз?
-Йўқ ойи, бемалол...
-Дилнозхон телефон қилди, дўхтирингизга бир учраб қўяркансиз!
Дарров Гўзал Ариповнага хаёлим кетди. Овсинимдан мени сўроқлашининг боиси не? Шунчалик мени кўриши зарурмикан?
-Хўп ойи, ҳозир... Нодир акам кетиб бўлдиларми?
-Ҳм шошиб чиқиб кетди-ю, боя. Телефон қилинг, олиб борса-бориб кела қолсин!
Бўшашиб кетдим. Мендан хафа кетгандилар -а, шунча пайтдан бери телефон ҳам қилмадилар...
Ичкарига кириб аввал Гўзал Ариповнага қайтариб телефон қилдим.
-Зайтуна, сизга нима бўлди? Нега текширувга келмаяпсиз? "Фолликулометрия через день!" деб сизга айтгандим-ку!
(Давоми бор)