#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(293-қисм)
Ташқарида майдалаб қор ёғяпти, боягина дераза ортида ёмғирнинг шивирини ҳис қилгандим. Мана энди эса қор!
Шу майдалаб ёғиши бўлса, эрталабгача ҳамма жойни оқлик чойшабига буркаб улгуради.Тўртинчи қават деразасидан-йўлнинг у тарафидаги йўловчиларнинг шошганча у ёқ бу ёққа югургилаб ўтишига қараб турдим. Айримларида соябон, баъзиларида эса шунчаки қорда яланг бош сайр қилиш завқи!
Уйга кетгим келяпти, лекин... Арзимас ишни баҳона қилиб шу ерда ўтиришга мажбурман.
Кеча уни яна таниёлмай қолдим. Йиғлаб юриб, менга ёпишган, юпатаман деганимда ўзидан силтаб ташлаган Зайтуна-тамомила бошқа бир инсон эди.
Айтган гаплари ҳалигача қулоғим остида жаранглаяпти:
"Аросатда қолдим! Нега менга уйландингиз ўзи? Қаёғданам яна йўлимда рўпара бўлдингиз! Кўряпсизми, ўзимга қўшиб сизни ҳам бахтсиз қиляпман!"
Суҳбатимиз ўзи бир тузук бошланганди. Келинойим шу кунларда аранг юрибди. Акам ва ойим эрта-ю, кеч улардан илҳақ!
Балки мен йўғимда ойим Зайтунага бир нима дегандир, бунисини билмайман! У жуда таъсирчан. Кўпинча акамнинг аёлини унга ибрат қилиб гапиришим ҳам ёқмайди. Бошқа нима дей?!
Келинойимнинг бу хонадонга келин бўлиб келиш заҳмати ҳам бизникидан кам бўлмаган. Ойим ҳар қадамда уларни турткилаб, камситганларига гувоҳман. Аммо мана ҳозир, ҳар икки гапнинг бирида "Дилнозхон"лаб туради. Мен ана шунинг учун айтдим: "кўп сиқилманг, бир куни ойим-сизни ҳам худди шундай тан оладилар!" деб...
Ана ундан кейин ҳаммаси ўз-ўзидан фарзанд мавзусига бурилди.
Мен у билан яшаб ҳаттоки фарзандсизлик деган оғриққа ҳам чидайман! Фақат у доим менинг ёнимда бўлса бас...
Шуни тушунтиролмаяпман!
05 январь 2012 йил.
Бугун акам қиз фарзандли бўлди. Ҳали қизчага исм қўйиб улгурмадик. Ойим бир иккита исм топиб қўйган эканлар. Акамга улар айтган исмлар ёқмай, ўзининг мўлжаллаб юрганларини айтди- бири Паризода, бошқаси Шаҳзода!
Тушлик пайтида Севар опам ва Зайтунани туғруқхонага олиб бориб келдим. Орқа ўриндиққа жуссаси янада сингиб ўтирган Зайтунанинг ҳолати ҳалигача кўз ўнгимдан кетмаяпти. Яна бир нимадан сиқилиб қолди деб ўйладим. Аслида уларни уйга ташлаб қўйгач, дарров яна изимга қайтиб кетсам бўларкан...
Ичкарига кирганимда у- уст-бошини ҳам ечмасдан, бир нуқтага тикилганча ўтирарди.
Ёнига бориб, ҳали тўйимизга кўп бўлмаганини, насиб қилса ҳаммаси жойига тушишини айтдим.
"Сизнингча одамнинг ўзи ҳеч нарса қилмасдан, фақат умид қилиб яшайвериши керакми?"-деб савол берди.
"Нега энди, мана даволанишларингиз бўляпти-ку!" дея ўйламасдан гапириб юбордим.
Унга бу худди "сен касал бўлганинг учун биз фарзанд кўрмаяпмиз!" деганга ўхшаш, янглиш маънода эшитилган бўлса керак! Қайдам, балки аёл зоти- ўзи шунақа ҳамма нарсани нотўғри тушунадиган бўладими?! Ё ростдан нотўғри гапирдимми?
Аммо юзига солиш Худо шоҳид умуман хаёлимда йўқ эди! Уни чалғитиш мақсадида устидаги пальтосини авайлаб ечишга тушдим. Уй ичида шу аҳволда ўтирмайди-ку, ўзига келармикан деяпман-да!
Қучоғимдан бир силтаниб чиқди:
-Нега Худо мени сизга муносиб кўрган биласизми? Чунки менинг ҳаддан зиёд гуноҳларим кўп! Сиз шу ёшгача пешонаси ақалли бир марта ҳам сажда кўрмаган одамсиз! Сиздақалар ҳаётда минг қийналса-да, ҳеч қачон Аллоҳга юкинишни билмайди! Нима қилиш кераклигини билмайди улар...
Ҳатто бармоғини ҳам букмайди-ю, лекин умид қилгани-қилган!
Иззат акам- Адн жаннатида! Менга тушимда худди шунақа дейишган. У ерга кимлар киришини биласизми? Ота-онаси солиҳ инсон ва ўзи ҳам тақво эгаси бўлган одамлар. Ундайларнинг хатто зурриёдлари ҳам Аллоҳга исён этмайдиганлар бўлишади! Мен ўша зурриёдни дунёга келтиришга ҳам лойиқ кўрилмадим! Эшитяпсизми, лойиқ кўрилмадим?!
Ўзимни аранг тўхтатиб қолдим, қўлларим Зайтунанинг билакларини маҳкам қисмлаганча қотиб қолганди. У силтанар, мен эса жим бўлиши учун янада маҳкам қучоқламоқчи бўлардим. Ана ўша пайт ўзим сезмаган ҳолда билагини қаттиқ қислаганимдан кўкартириб қўйибман.
(Давоми бор)