-Хўп бора қолинг!
Афрузанинг назаридан вақт тўхтаб қолгандек....
Қанчадир муддат ўтиб Давронни аллакимни буралатиб суккани кетидан машинани чийиллаб жойидан қўзғалганлигини билдирувчи овоз эшитилди. Сунг яна қизнинг юрагини сиқувчи жимлик. Хонаси эшиги секингина очилди.
-Даврон кетиб қолдилар. Йигитнинг кетиб қолишида худди ўзи айбдордек бош эгди.
-У менга сени ҳеч ким бермайман деганди. Ғамгин кулимсираган қиз бош чайқади. –Индамай кетдими? Кўзларига қалқиган ёшлар туфайли атрофни кўрмай қолган қиз тушагига ўзини отди.-Демак индамай кетди! Юзни ёстиққа босган қиз алам билан ёстиқни муштлай кетди.- Акамни бир ёқасидан силташи уни кетиши учун етарли бўлдими!?
-Афрузаҳон йиғламанг! Ўзим ўлай сизга йиғламанг! Сизни қандай овутишни нима деб юпатишни билмаяпман. Жон синглим ўзингизни қўлга олинг !
Йиғлаб йиғлаб овунган қиз кўзларини бир нуқтага тикиб, хаёлга берилди. Мен энди нима қиламан? Ўзимда яшаш учун қаердан куч топаман?
Ховлида аллақанда шовқин кўтарилганини эшитган янгаси ўрнидан учиб турди.
- Мен ҳозир! Сиз шу ерда қолинг! Чиқманг Афрузахон мен хабар олайчи
-Афрузааа! Ховлидан Давроннинг ҳайқириғи эшитилди.-Афрузааа! Янгасининг қучоғидан ўзини ташқарига олган қиз, қўлида резина таёқ ушлаб олган беш олти йигитлар қуршовида қўлида узун милтиқни тутганча тик турганига кўзи тушди.
Айвон томон бош бурган Даврон баланд овозда қизга буюрди.-Ташқарига чиқда машинга ўтир! Бу ердан кетамиз! Паспортингни ол! Гап сўзсиз ортига бурилган янгаси хонадан отилиб чиқди.
-Афрузахон!
Ховлининг қоқ ўртасида турган йигитга қараб қотиб қолган қизнинг қулоғига шивирлади. -Афрузахон, мана паспортингиз ва телефонингиз! Кетинг! Севган инсонингиз билан бирга бўлиш имконингиз борми, иккиланмай кетинг!? Вақти келса адажон ҳам ойижон ҳам кечирадилар! Сиз ўз хаётингизни қуринг!
Кўзлари билан онасини қидириб топди.
Бора қол дегандек кўзлари билан имо қилган она ўзини ичкарига олди.
Ранги оппоқ бўлиб Даврон томон юрган дадаси томон қўлидаги милтиғини ўқталган йигит таҳдидли овозда буюрди
-Жойингизда туринг! Мени қўлимни қонга ботирманг! Хаётимни расво қилганингиз етарли! Яна бир қадам боссангиз ўйлаб ўтирмайман!
Давроннинг дўстлари бўлса керак ҳалиги йигитлардан иккитаси дадаси йўлини тўсдилар.
-Муаммо қилманглар, мен ўлсам Афрузани қўлимдан ололасизлар. Тирикманми олиб кетаман!
-Давронжон, шайтонга ҳай беринг! Даврон ўйлаб иш қил! Аъламхоннинг муросали овози қулоғига урилди. Кўзларида ёш билан Даврон томон юрган амакисига қараб қолган қизнинг назарида ҳозир Даврон бўшашади ва ортига қайтади. –Давронжон.
-Бас қилииинг! Ҳайқириб юборган йигит қиз томон бош бурди.
-Афруза мен шу ергача келдим, сен қаергача бора оласан!?
-Мен керак бўлса, у дунёга ҳам бирга кетаман!
Ич ичидан қуйилиб келган куч таъсирида шитоб билан зиналардан тушган Афруза, дадил қадамлар билан Давроннинг машинасига бориб ўтирди......
Давоми бор......
https://t.me/qalbansizbilan