Азизам Эстер!
Жисмоний танамиз ҳақида ғамхўрлик қилиш қаторида, руҳимиз ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишни унутмайлик. Руҳан етук бўлиш учун руҳимизни бақувват қилишимиз лозим. Руҳимизни бақувват қилиш учун эса Муқаддас Калом ҳақиқатларини ҳаётимизда эътироф этишимиз керак бўлади.
Каломни қанчалик чуқур ўргансак, Унда ёзилган ҳақиқатларни онгимизга сингдирсак, Отамиз берган ваъдалар ҳаётимизда амалга оша бошлайди.
Калом сизни ҳеч қачон уялтириб қўймайди. Нималарни бошдан кечирганингиздан қатъий назар, Калом ҳақиқатдир.
Бир неча кун ёки ойлар мобайнида кутилган ўзгаришларнинг амалга ошмаганлиги Калом ишламаслигини англатмайди.
Сиз Масиҳийлик ўсиши ва етуклиги ривожланиб бориши ҳамда имон кураши мавжуд эканлигини тушунишингиз керак.
Шунингдек, Каломга оид билимингиз чегараланганлиги муаммоси ҳам бор. Эҳтимол сиз дуч келган мавзуда етарлича билимга эга эмасдирсиз. Бундан келиб чиқадики, сиз бажаришингиз керак бўлган иш – бу Калом билан озиқланишда ва имонингизни машқ қилдиришда давом этишингиздир.
Шундай экан, Муқаддас Калом билан руҳингизни озиқлантиринг ва Каломдаги ҳақиқатларни ҳаётингизда гавдалантиринг.
Бу марҳаматли ишда Худо сизга мададкор бўлсин!
👸 @princess_Ester