ЭСТЕР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Худонинг қизлари учун канал
Қайта алоқа учун:
@princess_Ester_bot
Инстаграм: https://instagram.com/ester_malika_2020?igshid=m3l6bn6bz1ir

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#ибодат_қилайлик

Asalamaleykum hammaga .
Bu kanal üçün rahmat
Biz koşnimiz Türkmenistan üçün ibadat kilişingizni iltimos kilib sorayman ✨🇹🇲🇹🇷✨


Репост из: Куч - фикрлашда!
❄️🎁❄️🎁❄️🎁❄️🎁❄️🎁

💭 Доноликка эришган, ақл-идрок топган қандай бахтлидир!

Чунки унинг баҳоси кумушдан, фойдаси олтиндан ҳам афзалроқдир.

❄️🎁❄️🎁❄️🎁❄️🎁❄️🎁
✍️ СулаймонШоҳ
@kuch_fikrlashda


Шайтоннинг масиҳийга ёзган мактуби:

Мен сени ҳар куни кузатаман ва кўрганларим менга ёқади.
Эрталаб турганингда, Худодан янги кунга ҳимоя ва марҳамат сўраш учун ибодат қилишга вақт ажратмайсан, вақтинг йўқ, гарчи сен бироз эрта туришинг мумкин эди.

Аммо сен ҳамма нарсани тўғри қиляпсан, чунки сен Худонинг ҳимоясидан ташқарига чиқиб олдинг.
Энди мен сени бемалол бошқариш ҳуқуқига эгаман.

Агар бирор нарса сенга ёқмаса, сен яқинларингни ҳақорат қиласан ва хафа қиласан, гарчи сен ўзингни тийиб турсанг бўлар эди. Чунки Худо сенга жаҳлдорлик ва асабийлашиш устидан ғалаба берган.

Лекин сен ҳамма нарсани тўғри қиляпсан, гуноҳ сенда илдиз отяпти ва натижада мен сени бошқаришим осонлашяпти.

Сен ўзингдан кўра кўпроқ севги ва баракаларга эга бўлганларга ҳасад қиласан, гарчи сен ўзинг севги беришни бошлашинг мумкин ва бунинг эвазига Худо сенга мўл-кўл барака беради.

Лекин сен ҳамма нарсани тўғри қиляпсан, чунки ҳасад қилиб, сен ўзингни тобора кўпроқ йўқ қиласан ва шу ишинг билан менга яқинлашасан.

Сен одамларни, жамоатни қоралаяпсан, гарчи сен улар учун ибодат қилишинг мумкин ва ибодатларингга жавобан Худо вазиятни албатта ўзгартира бошлайди.

Лекин сен ҳамма нарсани тўғри қиляпсан, чунки ҳукм қилиш орқали сен ўзингни ҳукм қиласан, демак биз тез орада сен билан учрашамиз.

Сенда энг сўнгги русумдаги техника йўқлигидан афсусдасан, ресторанга боришнинг иложи йўқ, ҳар доим хоҳлаган нарсангни сотиб олишнинг иложи йўқ, гарчи сен бор нарсанг учун Худога миннатдорчилик билдирсанг эди, Худо қалбингни буюк қувонч билан тўлдирар эди.
Бу қувонч -- инсонлар моддий нарсалардан оладиган қувонч билан таққосланмайди.

Лекин сен ҳамма нарсани тўғри қиляпсан, чунки дунёвий қайғу ўлимни келтириб чиқаради, юрагингда умидсизлик ва бўшлиқ бор, бу менга қувонч келтиради.
Сен ҳамма нарсани тўғри қиляпсан, чунки бу ҳаракатларинг билан биз тез орада бирга бўламиз,

абадий...дўзахда.


Репост из: Hayot karvoni
Ёвузликдан шунчаки қочманг ёки унга чидаманг. Уни йўқ қилиш йўлларини қидиринг.

Худодан яраштириш, шифолаш ва қайта тиклаш имкониятини сўранг.

Сиздаги Руҳ билан душманнинг ишларини барбод қилинг.

▪️ Уруш бор жойда - тинчликни экинг.
▪️ Уят бор жойда - тан олиниш ва раҳм-шафқатни экинг.
▪️ Зулмат бор жойда - нурни экинг.
▪️ Ечим йўқ жойда - умид ва севгини экинг.

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Телеграм || Инстаграм || TikTok


Репост из: Hayot karvoni
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Телеграм || Инстаграм || TikTok


Репост из: NON
#ЭътирофМашқи

Мен жуда ҳам бой Худонинг меросхўриман деб эътироф этаман! Бекаму кўстлик билан бойлик менга келмоқда, чунки унинг бошқа иложиси йўқ! Ер юзида яшар эканман, ҳеч нимага эҳтиёж сезмаслигим учун Отам ғамхўрлик кўриб қўйган. Мен ҳар қандай хайрли ишга ва саҳоватли қурбонлик келтириш учун тайёрланганман, чунки Худованд марҳаматлар менда бўлишини буюрган!

Мен бугун ва ҳар доим устунлик, ғалаба ва ҳокимият нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳаракатланаман, чунки менда меросим ва ҳаётим фаолият олиб бораётганини англайман. Мен ғайритабиийликда юришда Худонинг Руҳи томонидан бошқарилмоқдаман. Шу тариқа Масиҳдаги даъватимни амалга оширмоқдаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Менинг ҳаётим Худо томонидан дастурлаштирилган. Ўсишим учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас. Мен ҳосилдор новдаман, мен манбага боғланганман, у манба ҳеч қачон адо бўлмайди.

Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Худованд менинг қўлларимни марҳаматлаган. Мен бажарган ҳар бир иш гуллаб-яшнамоқда! Мен ишни қаердан бошламай, бу иш кўп вақтимни олмайди ва менда ҳаракатланаётган Худонинг марҳамати шарофати билан доим биринчиликка эришаман.

Бугун ва ҳар доим Худонинг саҳийликда берган ғайритабиий марҳаматларидан роҳатланмоқдаман, токи ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасида муваффақиятга эришай ва ривожланай. Худога шукур. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

@Rhapsody_of_realities_Uzb


Репост из: NON


88. Isoning qayta tirilishi


Репост из: Аудио Инжил
Ikkinchi qism. YaNGI AHD - Injil Муқаддас Китоб Oilaviy o‘qish uchun https://t.me/audioinjil/58
Muqaddas Kitobdan olingan hikoyalar






Репост из: MANNA


Репост из: Marvarid Resurslari
ЭЪЛОН!!! Марварид иловаси!!!

Марварид иловасининг янгиланган шакли тайёр бўлди!

Битта иловада Марварид томонидан яратилган барча ресурсларни мутоала қилиш, тинглаш ва томоша қилиш мумкин. Калит сўзлардан фойдаланиб ўзингизни қизиқтирган маълумотларни топинг. Уларни дўстларингиз билан баҳам кўринг.

Марваридга жойлаштирилган барча ресурслар – мақолалар, иқтибослар, китоблар ва рисолалар, интервьюлар ва катехизмлар сизнинг Масиҳда ўсишингиз учундир.

Янги иловани бу ердан https://play.google.com/store/apps/details?id=org.marvarid.android
юклаб олишингиз мумкин.

Ëки iOS мобил операцион тизими учун бу ердан юклаб олишингиз мумкин:
https://apps.apple.com/us/app/marvarid/id6472252521


Репост из: Salom.xyz
🗣️ Ibodat mavzular

Худойим!
Бугун Якшанба, ҳузурингга топиниш учун келамиз! Худойим манашу Якшанбалик топинишимизни Ўзинг қабул қилгин! Сени олдингга келмоқчи бўлганларни ҳеч қачон ҳайдамайман деб ваъда бергансан!
Бизларнинг ҳаётимиздаги воқеаларга эътибор бергин!
Жамоатингдаги
- ҳасталар
- оиласи бузилиш остоносида турган оилаларга
- Хушхабар учун қувғиндагиларга
- имонида иккиланаётганларга
- ота-онасидан ҳафалар
- фарзандларидан ҳафа ота-оналарга
- келинлар, куёвлар
- қайнота, қайнона, қайнука, қайнака, қайнопа, қайнсинглиси, қарндошлари билан муносабати бузилганларга
- бошлиғидан, ҳамкасбидан, синфдоши, курсдошидан, қўни-қўшни, дўстлари томонидан рад этилаётганларга Ўзинг бугун Каломинг орқали гапиргин!

Юртимиз марҳаматла! Еримизни шифола! Барча ҳокимлару бошлиқларга донолик бер! Юртдошларимизни диний оқимлар ва соҳта таълумотнинг жирканч одатларидан ҳимоя қил! Ўзбекистонликларни тўҳмат ва айбловлардан асра! Ўзбекистон ҳам бошқа ҳалқларни ва давлатларни марҳаматловчи камтар, чиройли ва кучли давлат қил!

Омин!


Репост из: Abadiylik Sari 🦅
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги 2025-йил ва у билан келаётган барча энг яхши имкониятлар учун Худога шукрона айтишни бошланг❗️

✈️@abadiylik_sari


СОКИНЛИК ПАЙТДА

1 КУПЛЕТ:
СОКИНЛИК ПАЙТДА,
ШОВҚИНЛАР ТИНГАНДА
ОЛДИНГГА КЕЛАМАН
ҚАЛБИМ ТУБИДАГИ,
АЖОЙИБ САНОНИ
СЕН УЧУН КУЙЛАЙМАН

ҚЎШИҒИМНИ АЙТАМАН,
ШУНЧАКИ КУЙ ЭМАС
АХИР БУНИ КУТМАЙСАН,
ҲАЁЛЛАРИМ БИЛАСАН
ЯШИРА ОЛМАЙМАН,
СЕН ЮРАККА ҚАРАЙСАН

НАҚОРАТ:
ҚАЛБИМ ИЛА САЖДА ҚИЛАМАН
БУ ФАҚАТ СЕН УЧУН,
ФАҚАТ СЕН УЧУН ИСО
ХУДОЙИМ КЕЧИРИБ МУСТАҲКАМЛА
МУҚАДДАС РУҲИНГА
ТЎЛДИРГИН МЕНИ ЎЗИНГ

2 КУПЛЕТ:
СЕНИНГ ЎХШАШИНГ ЙЎҚ
ҲАТТО ТИЛИМ ОЖИЗ,
ИЗОҲ БЕРИШГА
ОЖИЗМАН СЕНСИЗ,
ЛЕКИН ҲАР НАФАСИМ
ФАҚАТ СЕН УЧУН

ҚЎШИҒИМНИ АЙТАМАН,
ШУНЧАКИ КУЙ ЭМАС
АХИР БУНИ КУТМАЙСАН,
ҲАЁЛЛАРИМ БИЛАСАН
ЯШИРА ОЛМАЙМАН
СЕН ЮРАККА ҚАРАЙСАН

БРИДЖ:
ЮРАГИМНИ БИЛАСАН,
СЕН БИЛАСАН...




Азизам Эстер!

Янги ҳафта муборак бўлсин!
Ҳафтанинг ҳар бир куни марҳамат ва баракаларга бой бўлсин!

👸
@princess_Ester


Репост из: MANNA


Азизам Эстер!

«Йўлимизни Раббийга топшириш» нимани билдиради?

Бу ўз елкангдан жавобгарлик ва ташвиш юкларини олиб, Худога юклашни билдиради.

Ҳикматлар китоби 16:3 Муқаддас Китобнинг Кенгайтирилган таржимасида шундай жаранглайди: «Ишларингни Раббийнинг зиммасига юкла (Уларни Худога ишон, Унга бер ва шунда У фикрларингни Ўз иродасига кўра саранжомлайди) ва мақсадларинг муваффақиятли бўлади». Муаммоларимизни ва онгимизни Худога топширсак, яъни ҳаммасини Унинг ғамхўрлигига ишонсак, шунда У фикрларимизни Ўзининг иродасига кўра ўзгартиради. Бошқача қилиб айтсак, Унинг фикрлари ва истаклари бизникига айланади. Бу нарса содир бўлганида, ниятларимиз амалга ошишни бош­лайди, чунки улар Худонинг иродасига тўлиқ мос келган бўлади.

Муаммоларимизнинг аксарият қисми биз Худонинг иродасига қарши борганимизда ва Унинг режаларини тескарисини қилганимизда вужудга келади. Муаммоларимизни Унга топширсак, ўзимизни бахтиёр ва марҳаматланган ҳис этамиз.

Уларни қайтариб олиб кетманг

Дўстингиз сизга эрталаб қимматбаҳо тақинчоқ совға қилиб, кечга: «Тақинчоқни олиб кетсам майлими? Уни бугун ўзим тақмоқчи эдим» деб айтса, нимани ҳис этган бўлар эдингиз? Бу сизга ғалати туюлган бўлар эди. Фараз қилайлик, у эртаси куни раҳмат айтиб, тақинчоқни қайтариб, деди: «Бу сеники. Бир мартага бериб турганинг учун раҳмат. Мен уни бошқа тақмайман». Сиз унга, ишондингиз. Бир неча кундан сўнг, у яна сўраб келди: «Тақинчоқни яна бир мартага бериб тура оласанми? Мен уни бугунги учрашувга ва дам олиш кунлари бўладиган байрамга тақмоқчи эдим. Вақтим бўлса, уни келаси ҳафта қайтариб беришга ҳаракат қиламан». Шундан сўнг, у сизга чиндан ҳам совға қилганига шубҳаланишни бошлайсиз.

Муаммоларимизни Раббийга топшириб, Ундан уларни ечишини илтимос қилган бўлсак, унда муҳтожликларимиз ишончли қўлларда эканига шубҳаланмай, безовталикни тўхтатиш лозим.

Албатта, бирор нарсани бажаришдан кўра уни айтиш анча осон. Биз кўпинча муаммоларимизни қайтариб олиб кетишни истаймиз. Чунки Худованд масалани ҳал этмаслигидан ёки вақтни чўзишидан қўрқишимиз, ёхуд У айнан шундай йўл билан ҳал қилаётгани бизга ёқмаслиги мумкин. Кўпларимиз, Худога битта муаммони бир неча марталаб берамиз. Мен ҳам баъзида шундай қиламан. Худога дейман: «Раббий, шу одамни сенинг қўлларингга топшираман. Шу вазиятни Сенга бераман». Шундан сўнг ҳам, ўша одам ва унинг вазияти ҳақидаги фикрлар ҳаёлимдан кетмайди. Тўхтовсиз шу одам тўғрисида ўйлайман, хавотирланаман, шайтон эса, бу вазиятни ўз кучим билан ечишим учун янги ғоялар бера бошлайди.

Қандай қилиб, муаммоларимизни Худодан қайтариб олиб кетмаслик мумкин? Забур 36:5 Муқаддас Китобнинг кенгайтирилган таржимасида шундай деб ёзилган: «Йўлингни Раббийга топшир (ҳар қандай юкни ва ташвишни ўзингдан ечиб, Унинг елкасига орт), Унга ишон (Унга суян, умид қил, У ёрдам беришига амин бўл) ва У амалга оширади». Юкни ўзимиздан олиб, Худога юклаган бўлсак, энди муаммолар тўғрисида қайғуришнинг ёки унга аралашишнинг ҳожат йўқ. Муаммоларимиз Раббийнинг қўлида, шундай экан, хавотирга ўрин йўқ. Уларни тинч қўйинг, улар ҳақида фикрларингизда қайта ва қайта ўйлайверманг. Шубҳаланманг: Худованд, Унга ишониб топширилган нарсани эплай олади.

«Ҳамма ташвишларингизни (ваҳима, хавотир, қайғуларингизни батамом) Худога таш­ланглар, чунки У сизлар учун ғамхўрлик қилади» (1 Бутрус 5:7).
Бу ерда «батамом», дейил­ган. Бу Худога берган нарсамизни, қайтариб олмаслигимиз кераклигини билдиради.

Жойс Майер
👸
@princess_Ester

Показано 20 последних публикаций.