Нукусда Startup Garage филиали очилди
28 январь куни Нукус шаҳридаги AloqaBank биносида Startup Garage филиали очилди. Ушбу лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган. Манзил: Қорақолпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 102-уй.
Startup Garage’нинг асосий мақсади:
• ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;
• мавжуд ғояларни “MVP” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;
• менторлар билан таъминлаш ва тажриба алмашиш;
• стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
• банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
• ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.
Маълумот учун, 2025 йил бошидан Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар сони 6 тага етди: Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Навоий вилояти, Бухоро вилояти ва энди Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўз фаолиятини бошлади.
@pressuzb