Pressuzb


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Будапешт. Президент Шавкат Мирзиёев кортежи.

@pressuzb


Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитидаги нутқидан:

Украина атрофидаги вазиятни дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳурматли Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Жаноби Олийларининг бу борадаги муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этмоқчиман.

Ғазода сулҳ битимининг бузилиши ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайтадан бошланиши барчамизни чуқур ташвишга солмоқда. Токи “Икки халқ учун – икки давлат” тамойили рўёбга чиқмас экан, Фаластин-Исроил низосининг адолатли ечимини топиш мумкин эмас.


@pressuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЙҲХХ ахборот хизмати ходими Дилноза Ражабовага раҳмат! Автотеррористларнинг ҳимоячиси бўлган айрим блогерларга муносиб жавоб бериб, пиёдалар учун жон куйдириб гапирибдилар.

@pressuzb


Ҳукумат қарорлари билан:

Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович
Нукус давлат техника университети ректори этиб;

Хўжаева Дилноза Шавкатовна Қўқон давлат университети ректори этиб;

Тўлаганов Баҳром Абдуқобилович Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори этиб;

Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна Бухоро давлат техника университети ректори этиб;

Тўраев Расул Нортожиевич Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори этиб тайинланди.

Бундан ташқари, яна бир қатор ОТМларга ректорлар тайинланиши кутилмоқда.

@pressuzb


Ўзбекистондаги корхона Европа Иттифоқи санкцияларига киритилди

20 май куни Европа Иттифоқи 17-санкциялар пакетини қабул қилди. Ушбу пакет Украинага қарши босқинчилик урушида Россия ҳарбий-саноатини қўллаб-қувватлаган компанияларни ўз ичига олади.

Санкция жорий этилган компаниялар орасида Ўзбекистондаги корхона ҳам мавжуд. Бу “TRADE ENGINE SYSTEM” МЧЖ бўлиб, 2022 йил 27 июлда давлат рўйхатидан ўтган. Юридик манзили Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида жойлашган. Фаолият тури электрон ва телекоммуникацион ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланиши қайд этилган. Директори ва ягона таъсисчиси (100%) сифатида Акбаров Насиржан Хамитжанович кўрсатилган.

@pressuzb


Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 1 майдан 25 майгача ўтказилаётган “Талабалар фестивали” доирасида “Talaba Expo – 2025” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Жонли эфир: https://youtube.com/live/dc-JwnvBqd4

@pressuzb


Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади — Президент фармони

“2025—2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланишича, Ташқи ишлар вазирлиги 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.

@pressuzb


Сўнгги бир неча ой ичида ОАВда эълон қилинган, руҳий хаста инсонлар томонидан содир этилган нохуш ҳолатлар (жиноятлар):

19 май, 2025 йил: Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади. Касалхонада ходимнинг ҳаёти сақлаб қолинган, гумонланувчи қўлга олинган – маълум бўлишича, у 20 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

6 май, 2025 йил: Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади. Қизча оғир тан жароҳати оқибатида туман шифохонасида вафот этган.

18 март, 2025 йил: Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди. Жабрланувчи қичқирганидан сўнг у қизчани қўйиб юборган ва қочиб кетган.

11 февраль, 2025 йил: Тошкентда руҳий хаста аёл мактаб ўқувчисини олиб қочмоқчи бўлди.

25 ноябрь, 2024 йил: Қашқадарёда 24 ёшли эркак аввал хотини ва қизини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилди. Марҳум гумонланувчи 2006 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.

1 ноябрь, 2024 йил: Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машина остига ташлади. У руҳий носоғлом бўлган.

3 октябрь, 2024 йил: Янгийўл туманида 4 ёшли қизчани зўрлашда гумонланаётган шахс ушланди. Айбланувчи шахс 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради.

Эҳтимол, руҳий хасталиги бор ва рўйхатда турувчи шахсларнинг назорати кучайтирилиши керакдир.

@pressuzb


Шерзод Қаландарович Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди.

Бунга қадар у Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаган.

@pressuzb


2024 ОТМлар.pdf
206.9Кб
Давлат ОТМларининг 2024 йилдаги йиллик даромадлари ва харажатлари

Энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари ичида биринчиликни Тошкент давлат иқтисодиёт университети эгаллади — 927 млрд 472 млн сўм.

Соф фойда бўйича эса энг юқори ўринда Жиззах давлат педагогика университети қайд этилди — 76 млрд 169 млн сўм.

@pressuzb


ДХХ Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

ДХХ Call-марказига Тошкент вилояти ички ишлар ходими ўз хизмат ваколатини суистеъмол қилган ҳолда коррупцион жиноятларни содир этиб келаётгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Мурожаатга кўра, ИИБ ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210, 131, 135, 206, 207, 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговда бўлган собиқ ички ишлар ходимига суд идораларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига унинг яқин қариндошларидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Маълумотга асосан, 16 май куни ДХХ ва ИИВ тезкор бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбир давомида ИИБ ходими 1995 йилда туғилган фуқародан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Бошқа бир ҳолатда эса 17 май куни ДХХ томонидан Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ҳамда ИИВ тезкор бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ички ишлар ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103- ва 112-моддалари билан айбланиб, 8 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга жазо муддатини Тошкент шаҳар суди мансабдор шахслари имконияти орқали тафтиш инстанциясида камайтириб беришни ваъда қилиб, маҳкумнинг танишидан 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида жиноят устида ушланди.

Тадбир жараёнида унинг ёнидан адвокатлик ва ҳакамлик суди судьяси гувоҳномалари ҳамда ИИВнинг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғи нусхаси топилди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан тақдим этилган материаллар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 28, 211-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ Call-маркази: 1520

@pressuzb


Пойтахтда барча фавқулодда вазият бригадалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилди

Тошкентнинг барча ҳудудларида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво ва кучли шамол туфайли, минтақалардаги фавқулодда бригадалари тўлиқ shay holatga keltirildi. Электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ҳолларида, уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

Кучли шамол дарахтларнинг қулаб тушиши ва симларнинг узилишига сабаб бўлиши мумкин. Фуқаролар хавфсизлигини ва электр ускуналарининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида, электр таъминоти вақтинча автоматик ёки қўлда ўчирилиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, электр таъминотига оид барча мурожаатлар тўлиқ назорат остида. Туман бўлинмалари фаолияти электр таъминоти тўлиқ тиклангунига қадар узлуксиз 24 соат давомида ташкил этилган.

@pressuzb


Тошкентда кучли шамол бўлмоқда.

Дарахтлар тагидан юрмаган маъқул.

@pressuzb


Боғча ва мактаблар олдига 30 тезликка радар қўйилади — Ҳукумат қарори

Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар жойлардаги ўрганишлар асосида йўллар бўйида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш мумкинлигини кўрсатувчи йўл белгилари ва бунга қатъий риоя этишни таъминловчи махсус техника воситаларини ўрнатиш бўйича барча зарур чораларни кўради.

@pressuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 1 майдан 25 майгача бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштирувчи “Талабалар фестивали” ўтказилмоқда.

Фестивал доирасида ёшларнинг барча қатламини қамраб олишга қаратилган лойиҳалар бўлиб ўтяпти.

@pressuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқондаги корнхонада аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди

Қўқон шаҳридаги Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals корхонасида суюқ аммиак моддасини вагондан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, тахминан 10 фоиз аммиак завод ҳудудига сизиб чиққан.

Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилди.

Зудлик билан ҳодиса жойига тегишли хизматлар куч ва воситалари жалб этилиб, вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

@pressuzb


2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

@pressuzb


1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

@pressuzb


❗️Ҳукумат қарорига мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

@pressuzb


Uzum Market, Olcha ва Glotr маркетплейсларида қалбаки маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди

Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистондаги айрим йирик онлайн савдо платформаларида контрафакт маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди.

Мониторинг натижаларига кўра, Uzum Market платформасида 220 дан ортиқ, Olcha ва Glotr платформаларида эса 50 га яқин контрафакт маҳсулотлар савдога таклиф этилаётгани аниқланган.

Ноқонуний маҳсулотлар, асосан, кийим-кечак, косметика воситалари ва маиший техника туркумларида учрамоқда. Улар машҳур халқаро брендлар — Puma, Lacoste, Adidas, Chanel, Eclat, Gucci, Samsung, Bosch товар белгилари остида ишлаб чиқарилган ва сотувга қўйилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқ эгаларининг мурожаатлари асосида Uzum Market платформасидан бир қатор контрафакт маҳсулотлар савдоси тўхтатилган ва улар тизимдан олиб ташланган.

Шунингдек, қолган аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳам тегишли ҳуқуқ эгаларига расмий равишда хабарномалар юборилган бўлиб, уларнинг муносабатларига асосан қонуний чоралар кўрилиши белгиланган.

@pressuzb

Показано 20 последних публикаций.