Ташаббусли бюджет ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими
очиқланди. Унга кўра, Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари энг азиз байрамимиз Наврўз куни эълон қилинади.
Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар энг улуғ байрамимиз Мустақиллик куни маълум бўлади.