Press Pool


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Учинчи ПУЛ — LIVE форматда

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Ташаббусли бюджет ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади

2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими очиқланди.

Унга кўра, Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари энг азиз байрамимиз Наврўз куни эълон қилинади.

Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар энг улуғ байрамимиз Мустақиллик куни маълум бўлади.


Иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров келажак ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.


Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 13 000 сўмга етди.


Эртадан АҚШ доллари расмий курси 12942,01 сўм (+26,3 сўм) қилиб белгиланди.


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.


Қорсиз байрам

Ўзбекистонликлар бу йил ҳам янги йилни қорсиз кутиб олади. 31 декабрь ва 1 январь кунлари ҳарорат кечалари 0…+5, кундуз кунлари +5…+10 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда 12 даражагача исийди – Ўзгидромет


Янги йил муносабати билан 6 кун дам олинади

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу муносабат билан:

28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади.


Шавкат Мирзиёев 25-26 декабрь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлади.


Йил якунланиши арафасида расмий курс 12900 сўмдан ошди

24 декабрь санасидан бошлаб АҚШ доллари расмий курси 12902,0 сўм (+8,93 сўм) қилиб белгиланди.


❗️Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади.


Рақобат қўмитаси «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Uzbekistan Helicopters» МЧЖни (товар белгиси «Silk Avia») монополистлар рўйхатига киритди.


Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади — Президент


Кредит тарихини шакллантиришда солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлар ҳам инобатга олинади

Келгуси йилда лойиҳаси бор, лекин кредит тарихи “ўрта” баҳоланган 100 мингта мижознинг солиқ, электр, газ каби бошқа тўловларини ҳам инобатга олиш, молиявий билимини ошириш ва лойиҳаларини яхшилаш орқали уларни тадбиркорга айлантириш таклиф қилинди.


Эндиликда банклар синалган мижозларга шартсиз 300 миллион сўмгача кредит ажратади.

Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Мана шундай синовдан ўтган мижозларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.


Иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди — Президент


Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS натижалари


Ҳаракати чекланган болалар мактабга келиб-кетиш харажатининг 75 фоизини қоплаш тизими жорий қилинади — Президент


Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.


Мактаб дарсликлари ижараси 2025 йилда ҳам бепул бўлиб қолади

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, 2025 йил учун Давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.

Бунда, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.

Показано 20 последних публикаций.