📺 МТРК тизимидаги телеканаллар ижодий бирлашмаларга бирлаштирилди
Президентнинг тегишли фармонига асосан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш дастури бўйича телеканаллар бир қатор бирлашмалар таркибига қўшилди.
Жумладан,
"Ўзбекистон 24" ижодий бирлашмаси таркибига
"Ўзбекистон 24", "Ўзбекистон", "Дунё бўйлаб" телеканаллари ва
"Ўзбекистон 24" радиоканали;
"Маърифат" ижодий бирлашмаси таркибига
"Маданият ва маърифат", "Ўзбекистон тарихи", "Болажон" ва
"Кинотеатр" телеканаллари;
"Ёшлар" ижодий бирлашмасига "Ёшлар", "Наво" телеканаллари ва
"Ёшлар" радиоканали;
"Спорт" ижодий бирлашмаси таркибига
"Спорт" ва
"Футбол TV" телеканаллари ўтказилди.
"Ўзбекистон24" ижодий бирлашмасига
Ҳайдар Ҳасанов, "Маърифат" ижодий бирлашмасига
Воҳид Луқмонов, "Ёшлар" ижодий бирлмашмасига
Ҳусниддин Эргашев, "Спорт" ижодий бирлашмасига эса
Зоҳид Каримов 3 ойлик синов муддати билан вақтинча директор вазифасини бажарувчи бўлди.
Шунингдек, ижодий бирлашмалар таркибидаги телеканалларга 3 ойлик синов муддати билан ўринбосар вазифасини вақтинча бажарувчилар тайинланди. "Ўзбекистон 24" телеканалига
Шунқор Чориев, "Маданият ва маърифат" телеканалига
Ориф Аҳмедов, "Ўзбекистон" телеканалига
Дилшод Файз, "Наво" телеканалига
Насриддин Асриддинов, "Ўзбекистон тарихи" телеканалига
Алишер Шоимов, "Футбол TV" телеканалига
Дармон Ибрагимов директор ўринбосари бўлди.
Обуна бўлинг 👉
@uz_eksport