Жамшид Рустамов деган футболчини яхшилаб эслаб қолинг. Ҳали бу бола Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионатида ҳам ёндиради.
Унинг ўзига яраша тарихи бор. 2020 йил Нодирхўжа ака Йўлдошев офисга 2 нафар болани олиб келдила. Оддий содда болалар. Ўзимиз қизиқиб гапга сола бошладик.
- Ўзбекистон қачон Жаҳон чемпионатига чиқади, биласанми?
- Ака биз энди катта бўляпмиз. Биз ўйнасак чиқамиз.
Бу гап айнан Жамшид Рустамовга тегишли эди. Улар катта-кичик турнирларда, кўз олдимда катта бўлишмоқда.
Ниятингларга етинглар илоҳим!
📲
Pressball | Abdulaziz Iskandarov