АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага ҳар қандай ҳарбий ёрдам беришни тўхтатишни буюрди ва Овал кабинетдаги тортишувдан сўнг президент Владимир Зеленскийга босимни кучайтирди. Бу ҳақда Bloomberg ва CNN хабар бермоқда.
«Президент тинчликка эътибор қаратаётганини аниқ кўрсатди. Ҳамкорларимиз ҳам шу мақсадга содиқ бўлиши керак. Биз можарони ҳал қилишга ёрдам беришига ишонч ҳосил қилиш учун ёрдамимизни тўхтатмоқдамиз ва қайта кўриб чиқмоқдамиз. Ёрдам Трамп Украина раҳбарияти тинчликка интилишини намойиш қилаётганига ишонч ҳосил қилмагунча тўхтатилади — дея CNN Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган вакили сўзларини келтирди.Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Таъкидланишича, мудофаа вазири Пит Ҳегсетга паузани амалга ошириш буюрилган.