Маҳаллалардаги ўрганишлар давом этмоқда
Поп туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси бўйича туманда криминоген вазияти оғир бўлган Мустақиллик маҳалласи ўрганилди.
Ўрганиш давомида ижтимоий профилактика чораларини амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан ҳамда оилавий муносабатлар доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифаси эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга, маҳаллани “қизил” тоифадан чиқариш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари 2-сектор штабида маҳалла фаоллари ҳамда тегишлилиги бўлган идора вакиллари иштирокида ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
✍️
@pophokimligi